UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0 10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0 07:59"Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди 0 19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0

01 фев 12:50
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдо. Ислом Каримов хотирасига бағишланган турнир ўтказилди

Мустақиллигимиз асосчиси, буюк сиёсатчи, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан 30 январь куни жойларда кенг миқёсдаги турли тадбирлар бўлиб ўтди.

Шу куни хусусан, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги “Ҳайдар Мақсудов” номли маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда Чирчиқ шаҳар ҳокимлигининг биринчи сектори ҳудудида жойлашган 14-умумий ўрта таълим мактабида ҳам Биринчи Президентимизнинг ёрқин хотираси учун спортнинг дзюдо тури бўйича турнир ташкил этилди. Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги, “Адолат” СДП шаҳар кенгаши, Чирчиқ шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Халқ таълими бўлими, Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, “Ҳайдар Мақсудов” номли маҳалла фуқаролар йиғини ҳамкорлигидаги ушбу хотира турнирида эллик нафардан ортиқ ўсмирлар ўз маҳоратларини намойиш этишди. Муросасиз ўтган баҳслар якунига кўра Умиджон Эрназаров (35 кг. 21-мактаб), Амал Белясов (50 кг., 24-мактаб), Хуршид Бойматов (+60кг., Чирчиқ тиббиёт коллежи) каби спортчи-ўқувчилар фахрли биринчи ўринни қўлга киритиб, ташкилотчилар томонидан медаль, диплом ва эсдалик совғаларига эга бўлишди. Тадбирнинг очилиш ва ёпилиш маросимида сўз олган Жаҳонгир Маткаримов (Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий – маърифий ишлар бўйича ўринбосари),  Равшан Дастиров ( “Адолат” СДП Чирчиқ шаҳар кенгаши раиси),  Комил Норметов (Чирчиқ шаҳар Халқ таълими бўлими мудири), Улпаш Сарсенова (Чирчиқ шаҳар ХТБга қарашли 14 –умумий ўрта таълим мактаби директори) ва бошқалар Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, халқимизнинг мустақил тараққиёт йўлини муносиб ҳимоя қилишдаги буюк ишлари ҳақида эътироф этишди.

Илҳом РАҲМОНОВ   



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг