07 июн 15:07
Янгиликлар
Дзюдо
Дзюдо. Нуриллаев жаҳон чемпионатидаги иккинчи жангини ўтказди
Венгриянинг Будапешт шаҳрда дзюдо бўйича жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.
Баҳсларда -66 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Сардор Нуриллаев иккинчи даврада озарбайжонлик Орхан Сафаровга қарши татамига чиқди ва афсуски иппон эвазига имкониятни бой бериб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, у биринчи босқичда албаниялик Индрит Кулхажни қўшимча бўлимдаги вазари баҳоси эвазига мағлубиятга учратди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар