UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Макс Холлоуэй Махачев билан жанг ўтказишга тайёрлигини айтди 0 13:58"Навбаҳор" собиқ футболчиси қирғиз жамоасига ўтди 0 13:37Гимнастикачиларимиз Жаҳон кубоги босқичида қатнашишади 0 13:16Оқ уйдаги UFC турнири карди тайёр! 0 12:55Махачевнинг менежери Исламнинг мағлубияти йўқ UFC жангчисига қарши октагонга чиқишига муносабат билдирди 0 12:34Фабио Каннаваро нега айнан Атлантани танлади? 0 12:13Том Аспиналл қайтганини эълон қилди 0 11:52BNP Paribas Open. Раҳимова 1/32 финалга йўл олди. Энди уни дунёнинг тўртинчи ракеткаси кутмоқда! 0 11:31Mangu 2 турнирининг иккинчи жанги ҳам эълон қилинди + ПОСТЕР 0 11:10"Манчестер Сити" футболчиси кечаги учрашув ҳакамлигини танқид қилди 0 10:49Prague Masters. Абдусатторов пешқадамга қарши матч ўтказди 0 10:28Жастин Гэтжи Хабибга қарши жангидаги ҳақиқатни тан олди 0 10:07Ўсмирларимиз Cadet European Cup 2026 турнирига йўл олишди 0 09:46Суперлига. Бугун учта учрашув бўлиб ўтади 0 09:25Лайма Владсон Анталиядаги турнирни ғалаба билан бошлади 0

30 авг 17:42
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдо юлдузлари иштирокидаги онлайн мусобақа ғолиблари маълум

Бугун Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллигига бағишланган онлайн мусобақа ўтказилди.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси томонидан ташкил этилган мусобақада терма жамоамизнинг юлдузли таркиби билан бирга иккинчи ва учинчи рақамли дзюдочилар ғолиблик йўлида ўзаро баҳс олиб боришди. Дзюдо бошқа яккакураш спорт турлари сингари икки курашчининг гиламдаги беллашувидан иборатлиги учун ҳакамларимиз бугунги онлайн мусобақага махсус машқлар тўпламини тақдим этишди. Дзюдочиларимиз аввалига отжимания, кейин эса турникда кимонога осилган ҳолда машқ бажаришди. Ана шу машқлар асосида ҳакамларимиз ғолиб ва совриндорлар номини аниқлаб беришди. 

Онлайн турнирни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Касимов кириш сўзи билан очиб берди. Ойбек Омилович сўзи якунида иштирокчиларни яқинлашиб келаётган Мустақиллик байрами билан қутлаб, онлайн мусобақада омад тилади. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов эса карантин пайтида ўтказилаётган ушбу мусобақаларнинг аҳамиятига тўхталди: 

"Қадрли иштирокчилар, мураббийлар, ҳакамлар, бундай мусобақалар жуда ҳам муҳим ҳисобланади. Ҳозир бутун дунёда бир хил вазият ҳукмрон. Спортчилар бир хил шароитда машғулот ўтказишга мажбур бўлишяпти. Бу каби онлайн турнирларнинг ўтказилиши эса айни муддао бўляпти. Хабарингиз бор, шу кунларда пойтахтимизда оғир атлетика бўйича Мустақиллик кубоги биринчи халқаро турнири ўтказилмоқда. Унда 32 давлат атлетлари онлайн тарзда мусобақада қатнашишяпти. Натижалар шуни кўрсатяптики, бошқа давлат спортчилари пандемия даврида қўл қовуштириб ўтирганлари йўқ. Улар ҳатто 15-20 килограммга ўз натижаларини яхшилаб олганликларига гувоҳ бўлдик. Айтмоқчи бўлганим, ҳеч ким тўхтаб қолгани йўқ, аксинча ҳамма ҳаракатда, интилишда. Биз ҳам шунга яраша тайёргарлигимизни олиб боришимиз керак. Азиз Якубжанович томонидан дзюдочилар учун ҳамма шароитлар муҳайё қилинмоқда. Илиас Илиадис бошчилигидаги юлдузли таркибга эга мураббийлар штабимиз бор. Ҳеч қайси бир спорт турида бу каби салоҳиятли мураббийлар штаби жам бўлмаган. Бундан фойдаланиш керак. Бугун катталар ўртасида онлайн мусобақа ўтказяпсизлар, эртага ўсмирлар ва ёшлар иштирокида ҳам шундай турнирларни ташкил этиш лозим. Фурсатдан фойдаланиб, барча иштирокчиларга омад ва зафар тилайман. Ўзингизни эхтиёт қилинг!". 

Шундан сўнг мусобақа бош ҳаками, халқаро тоифадаги IJF рефериси Рамзиддин Саидов иштирокчиларни қоидалар ва шартлар билан таништирди. Машқнинг сонига эмас, тўғри ва тўлиқ бажарилишига эътибор қаратилишини урғулади. 

Икки соатдан ошиқроқ вақт мобайнида ўтказилган онлайн мусобақа муросасиз кечганлигини эътироф этиш жоиз. Айниқса, ўғил болалар ўртасида турникда бажарилган мусобақа кескинлиги билан ажралиб турди. Фикримизни қайд этилган натижалар ҳам тасдиқлайди. Машқ якунида бир йўла уч нафар иштирокчи бир хил натижа кўрсатди. Муҳриддин Тиловов, Шаҳрам Аҳадов ва Давлат Бобонов турникда 40 тадан тортилишди. Натижада бу уч дзюдочимиз ўзаро баҳсда ғолибни аниқлаб беришди. Иккинчи уринишда Тиловов яна 40, Аҳадов 41, Бобонов эса 27 бор турникда тортилди. Ҳакамлар қарори билан иккинчи имкониятдан фойдаланган Камолиддин Расуловнинг натижаси 35 тани ташкил қилди. 

Ҳакамлар кенгашининг узоқ давом этган мунозараларидан сўнг Шаҳрам Аҳадовнинг охирги ҳаракатларида машқни тўлиқ бажармаганлик ҳолати аниқланиб, ғолиб сифатида Муҳриддин Тиловов эълон қилинди. Шундай бўлса-да, Шаҳрам "отжимания" мусобақасида мутлақ ғолиб бўлди. Қизлар ўртасида Сита Қадамбоева ҳамда Диёра Келдиёрова мос равишда "отжимания" ва турникда тортилиш мусобақаси ғолибасига айланишди.      

Отжимания. Ўғил болалар 

1. Шаҳрам Аҳадов 176 та

2. Давлат Бобонов 151 та  

3. Шарофиддин Болтабоев 150 та

Қизлар

1. Сита Қадамбоева 147 та

2. Диёра Келдиёрова 113 та

3. Гулноза Матниязова 111 та

Турникда тортилиш. Ўғил болалар

1. Муҳриддин Тиловов 40 та (иккинчи уринишда 40)  

2. Шаҳрам Аҳадов 40 та (иккинчи уринишда 41, хато бажарилгани сабаб камайтирилди)

3. Давлат Бобонов 40 та (иккинчи уриниш 27 та)

Қизлар

1. Диёра Келдиёрова 36 та 

2. Гулноза Матниязова 28 та

3. Сита Қадамбоева 27 та

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг