UZ

Сўнгги янгиликлар

11:58"Тарихдаги энг буюк воқеа". Инфантино ЖЧ-2026 финали олдидан Оқ уйга мурожаат қилди 0 11:33Olamsport.com сайти Шоҳжаҳон Эргашев машғулотида (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 11:06Дзюдочиларимиз 20 та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди. Қозоғистон 9 та олтин медалга ортда қолдирилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 10:40Ислам Махачев иккинчи UFC камаридан кейин ҳаёти қандай ўзгарганини айтди 0 10:09"Уни хонага қамаб қўйиш керак!". Скалони ЖЧ-2026 финалида Аргентина Ямални қандай тўхтатиши ҳақидаги саволга ҳазил билан жавоб берди 0 09:47ИНТЕРВЬЮ. Шоҳжаҳон Эргашевнинг жанглари нега бекор бўлмоқда? 0 09:12Баракалла! Осиё чемпионатида қатнашган 20 нафар дзюдочимизнинг бари шоҳсупага кўтарилди 0 08:46Нурсултон Рўзибоев мағлуб этган жангчига UFC чиқиш эшикларини кўрсатди 0 08:19Лео Месси илк бор Ямални чўмилтираётган афсонавий суратига изоҳ берди 0 07:54Богдан Гусков мухлисларга юзланди 0 07:18Сувга сакраш: Осиё чемпионатида 2 та бронза медалига эга чиқдик 0 19:02Иккита камарга эришган Ислам Махачев ҳозир нимадан мотивация олаётганини айтди 0 18:30Англия Тухель борасида бир қарорга келди 0 17:53Жон Жонс Усик билан эҳтимолий бокс жанги ҳақида гапирди 0 17:05“Классик” курашчиларимиз Будапештдаги рейтинг турнирида қатнашишмоқда 0

21 янв 22:24
Янгиликлар

Футбол

Эктор Купер аламли мағлубиятдан кейин нималар деди?

Австралия - Ўзбекистон учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб Эктор Купер иштирок этди.

"Бундай мағлубиятдан сўнг бирор сўз айтиш қийин. Ўйинчиларим бугунги ўйин учун айтилган барча кўрсатмаларни бажаришди. Шогирдларим билан, жамоам билан фахрланаман. Иккинчи таймда 15-20 дақиқа пассив ўйнадик. Австралия билан тенгма тенг ўйин намойиш этдик. Пенальтилар серияси бу лоторея. Бу футбол. Олдинга интилишда давом этамиз", - дейди Купер. 

- Марат Бикмаевни ўйин тугашига озгина вақт қолганда туширишдан мақсад қандай эди? 

- Элдор катта ҳажмдаги ишни бажарди ва чарчади. Уни алмаштириш зарур эди. Захирада ўтирган барча футболчилар тайёр эди. Марат терма жамоамизнинг муҳим ўйинчиларидан бири.

- Сардор Рашидовни Осиё Кубогига олиб келиш қанчалик тўғри қарор бўлди деб ўйлайсиз? 

- Менимча бу тўғри қарор эди. У терма жамоага келиш учун кўп меҳнат қилди. Таркибдаги барча йигитлар жамоа учун ҳаракат қилишди. 

- Ўйин учун раҳмат. Пенальтилар серияси лоторея буни тушунамиз. Олдинда Жаҳон чемпионати саралаш баҳслари турибди. Жамоамиз ўйинини кучайтириш учун қайси камчиликлар устида ишлаш керак деб ҳисоблайсиз? 

Олдиндаги муҳим мусобақаларга янада жиддий тайёргарлик кўрамиз. Биз ҳозир оптимистик руҳдамиз. Австралия каби Осиё грандлари билан тенгма-тенг ўнай олишимизни кўрсатдик. Энди хатоларни таҳлил қилиб, ўйинимизни янада кучайтириш учун иш олиб борамиз.

- Биз кучли жамоа тузишга ҳаракат қиляпмиз. Афсуски, Осиё кубогида иштирокимизни якунлашга мажбур бўлдик. Бу Осиё мусобақасида кучли терма жамоаларга қарши ўйнадик. Япония, Австралия каби. Улар билан муносиб курашдик. 

- Бугун Австралиянинг кучли томонини кучсизлантиришга ҳаракат қилдик. Футболчилар 120 дақиқа давомида майдонда ўйнашди, кейин пенальтилар серияси бўлди. Бу лоторея, футболчилар бунга руҳан тайёр бўлиши керак. Биз мусобақадаги барча ўйинларимизни таҳлил қилиб чиқамиз. Камчилик ва хатоларимиз устида ишлаймиз. Осиё Кубогига қисқа муддат ичида тайёргарлик кўрдик. Шунга қарамай, ўз ўйинимизни намойиш қила олдик. Футболчилар намойиш қилган ўйиндан қониқиш ҳосил қилдим. Аммо биз ишлашда давом этамиз. Ўйинимизни янада кучайтирамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг