UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21«Манчестер Сити»нинг яна бир етакчиси бир ойга сафдан чиқди 0 18:58Усикнинг жамоаси реванш олдидан Фьюрига талаб қўйди 0 18:34Octagon 68 турнири қайси телеканалда трансляция қилиниши маълум 0 18:00Усик - Фьюри жанги учун 500 тага яқин чипта сотилмай қолди 0 17:30"Металлург" янги мавсумни Суперлигада ўтказмайди 0 16:55Владимир Кличко: "Умид қиламанки, Усик мени нафақада олиб қолади" 0 16:16Тайсон Фьюри: жанглар статистикаси, рекорд, ғалаба ва мағлубиятлар 0 15:00Александр Усик: жанглар статистикаси, рекорд, ғалаба ва мағлубиятлар 0 14:37"Ал Насср" етакчиларидан бири Европага қайтмоқда 0 14:16Усик - Фьюри. Тайсон рақибидан 25 кг оғир чиқди 0 13:34Кадетларимиз Қозоғистондаги қўшма ўқув-машғулот йиғинида иштирок этяпти 0 13:13Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси фаолиятини юртимизда давом эттиради 0 12:52Бугун узоқ кутилган Усик - Фьюри реванш жанги ўтказилади (жанг вақти, кард ва трансляция) 0 12:3123 декабрь куни Олимпиада йилининг энг яхшилари эълон қилинади 0 12:10Жиу-житсу бўйича Ўзбекистон кубоги бошланди 0

14 мар 16:16
Янгиликлар

Футбол

Эктор Купер: "Асосий мақсадимиз - жаҳон чемпионатига чиқиш"

Теглар :  КуперФутбол
Бугун, 14 март куни ЎФА матбуот анжуманлари залида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Таъкидлаш лозиимки, бизда тайёргарлик учун жуда кам вақт бўлади. Бу мусобақада ўйинни кучайтиришга ҳаракат қиламиз, аммо ҳар қандай терма жамоага қарши ўйинда биз майдонга фақат ғалаба учун курашамиз. Таркибга ОТЖдан ҳам футболчи чақирмоқчи эдик, аммо улар март ойида саралаш баҳсларида иштирок этишади. Терма жамоа бу мусобақада қўлдан келганича яхши ўйнашга ҳаракат қилади, - дейди Эктор Купер.


- Ўтган давр мобайнида қандай хулосалар чиқардингиз. Энди терма жамоада қандай ўзгаришни амалга оширмоқчисиз? Таркиб ёки тактикада.

- Ҳам ижобий, ҳам салбий хулосалар чиқардик. Осиё Кубогида яхши ўйинлар ҳам бўлди, ёмон ўйинлар ҳам. Биз катта ўзгаришларни амалга ошириш ниятида эмасмиз. Уругвай билан ўйинда футболчилар Австралияга қарши ўйиндек ҳаракат қилишларини истайман. Бу қисқа мусобақа. Биласиз мураббийлар вақт етмаяпти, вақт кам дейишади. Чунки биз буни машғулотларда синаб кўришимиз керак. 



- Осиё Кубогида чемпион бўлмоқчимиз деб БААга кетдингиз. Аммо нимчорак финалдан қайтдик. Ҳимоя асосий кучимиз деб айтилганди, аммо статистика ҳам кўрсатиб турибди - барча ўйинларда, фақат Туркманистондан ташқари, рақиб биздан кўпроқ ҳужум қила олган. Хитойга кетаётган таркибда ҳам деярли ўзгариш йўқ, уч футболчи ўрнига уч футболчи келган. Терма жамоа мураббийлари доим ФИФА кунларида футболчиларни йиғишади, ҳеч кимда қўшимча вақт йўқ. 

Менга шартнома таклиф қилинган пайтда нима деб ёзилган биласизми? Биз Жаҳон чемпионатига чиқишимиз керак, Осиё Кубогида чемпион бўлишимиз керак. Бизга жамоани ёшартириш керак деган гап йўқ эди. Тўғри Осиё Кубогида юта олмадик, бу менинг айбим. Мақсадимиз Жаҳон чемпионатига чиқиш. Биз жуда кўп ўйинчиларни кузатиб борамиз. Бунда асосий урғу ОТЖ бўлади. Барча энергиямиз Жаҳон чемпионатига чиқишга қаратилган. Ўйинчиларни ёшартириш, шакллантириш ҳам керак. Лекин келажак ҳақида гапиришни истамайман. Келажак ҳозир биз учун Хитойдаги мусобақа. Бу мусобақа июнь ойида бошланадиган саралаш ўйинларига тайёрланишга хизмат қилади. Сиз тўғри айтдингиз, терма жамоа мураббийларида вақт кам бўлади. Ҳозир келажакни кўрмаяпман, балки Хитойдаги мусобақада ютқазсак мени бўшатиб юборишар. Биз жуда яхши йўналишдамиз. Миямиздаги ягона нарса Жаҳон чемпионатига чиқиш. Осиё Кубогидан мен кўпроқ нарса кутган эдим. Лекин ўйлаганларимиз амалга ошмади. Такрорлайман, мен айбдорман. Жаҳон чемпионатига чиқиш бу асосий мақсад.


- Жаҳон чемпионати саралашида Япония ва Австралия каби жамоаларни ютиш керак. Ҳозирги таркиб билан бунга эриша оламан деб ўйлайсизми?  

- Расмий ўйиинлар билан ўртоқлик ўйинларининг фарқи бор. Япония ва Австралия каби жамоаларни мағлуб эта оламиз. Бу дегани аниқ юта оламиз дегани эмас. Бунинг учун барчамиз бирлашиб майдонда барча ишни тўғри бажариш керак. Осиё Кубогида кўрдик, уларга тенгма тенг ўйнадик. 


- Осиё Кубогидаги 4та ўйиннинг таҳлили билан қандай шуғулланасиз? Мукаммал анализ учун қанча вақт кетади? Сизда балки Instat ёки бошқа дастурлар бор бўлса керак. 

- Албатта дастурлар бизга ёрдам беришади. Менинг ёрдамчиларим бу билан шуғулланишади. Футбол математика эмас, рақамлар ва дастурлар ёрдамида мақсадимизга эриша олмаймиз. Ватан туйғуси деган нарсалар бор. ЎФА рақиблар тўғрисида барча маълумотларни беришади. 


- Анча вақтдан буён Ўзбекистонда ишлаяпсиз. Япония ва Австралия каби жамоалардаги футболчилар Европанинг етакчи клубларида ўйнашади. Бизнинг футболчиларга ўша ерда ўйнашлари учун нима етишмаяпти деб ўйлайсиз? 

- Жуда қийин савол. Балки Ўзбекистондан кетгиси келмаса ўйинчилар, балки Европага боргиси келмас. Кимгадир Россия, кимгадир Хитой, кимгадир БАА ёқади. Бу таҳлил қилиш учун яхши мавзу. 



- Сиздан олдинги мураббийлар футболчиларнинг жисмоний ҳолатларидан нолишарди. Ҳозир бу борадаги ҳолат қандай? 

- Ҳозирги кунда қилган хулосалар асосида жисмоний ҳолати ижобий дейиш мумкин. Тўғри таркибда камроқ югурадиган футболчилар бор.


- Бизда ҳозир 20дан ортиқ футболчи хорижда ўйнамоқа, Хитойдаги мусобақага 5 нафар легионер чақирилибди. Уларнинг ўйинларини қандай кузатаяпсиз? Интернет орқалими ёки ёрдамчингизни юборасизми? 

- Бизда ҳар бир легионерларнинг видеолари бор. Фозил Мусаев масалан 10-15 дақиқа ўйнамоқда, фақат сўнгги турда 90 дақиқа ўйнади. Биз барча легионер назоратимиз остида, лекин Суперлигадаги ўйинчи менинг фикрим жиҳатидан четдаги футболчидан кучлироқ бўлиши мумкин. 

 

- Сардор Рашидов Европада ўз клубида ўйнамоқда, Виталий Денисов ҳам. Масалан, Шораҳмедов ва Акбар Тўраев АГМКда захирада ўтирибди. Тушунтириб беринг. 

- Шундай футболчилар бор асосий таркибда бўлмаса ҳам ўша легионердан яхшироқ бўлиши мумкин. Руҳан тайёр бўлиши керак. Иштиёқ бўлиши керак. Терма жамоага нима зарур бўлса ўшани бера олиши керак. Ҳеч кимга терма жамоадаги жой кафолатланмаган. Сардор Рашидов виза билан боғлиқ муаммо туфайли бу йиғинга кела олмади. 


- Яқиинда МОҚ президенти ва ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг жамоани ёшартириш ҳақида фикр билдирди. Агар раҳбарият сизга жамоани ёшартириш керак деб айтса нима қиласиз? 

- Сизллар нима хоҳлайсизлар? Жаҳон чемпионатига чиқиш, таркибни ёшартиришми, ҳар бир ўйинда 3тадан гол уришимизними, 70 фоиз тўп билан муомала қилишимизними? Тўғри сизларни тушуниб турибман. Менга ҳозирча раҳбарият бундай гап айтгани йўқ. 


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг