UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48Бектемир Мелиқўзиев рақибидан оғирроқ вазн қайд этди 0 20:34Футзал. Ўзбекистон бу сафар Ироқни мағлуб этди 0 19:37"Камп Ноу" стадионининг очилиш санаси маълум бўлди 0 19:16Холлоуэй Топурияга жавоб қайтарди: "Ҳақиқий BMF шарт қўймайди" 0 18:55Топурия агар ўртага BMF камари қўйилмаса, Холлоуэйга қарши жанг қилмайди 0 18:34Онс Жабер 1/8 финалда ютқазиб қўйди 0 18:13АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда 0 17:52Бекзод Абдураҳмонов ўзининг учинчи Олимпиадасида иштирок этади 0 17:37Нигина Абдураимова Калви турнири 1/2 финалида! 0 17:16Ғуломжон Абдуллаев Париж-2024 Олимпиадасига боради 0 16:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди 0 16:37Хорхе Масвидаль: "Мен ғалаба учун қайтаман" 0 16:16Сергей Фомин ҳал қилувчи учинчи сетда 1/5 ҳисобидан чиқиб кетди 0 15:55Дзюдо бўйича Осиё чемпонатига қуръа ташланди 0 15:34Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди 0

05 сен 12:22
Янгиликлар

Футбол

Эктор Купер: "Эртанги ўйинда терма жамоадан мўъжиза кутманг"

Ўзбекистон - Сурия учрашувидан олдинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Эктор Купер иштирок этди.

Аргентиналик мутахассисга терма жамоа сардори Одил Аҳмедов ҳамроҳлик қилди. 

"Барчага салом. 22 августдан буён йиғин ўтказаяпмиз. Биринчи йиғинда асосан футболчилар билан танишишга ҳаракат қилдим. 10-12 кунлик муддат давомида ва олдинги кўрган ўйинларимдан келиб чиққан ҳолда футболчиларни оптимал ҳолатга олиб киришга ҳаракат қилдик. Терма жамоа ўйин услуби ва тактикасига ўзгаришлар амалга оширишга мажбур бўлдик. Бу нарса тугамади, бу келажак учун қилинган ишлар ҳисобланади. Ҳозирча Жанубий Кореяда ўйнаётган икки футболчи ҳали терма жамоа йиғинига етиб келмади. Бундан ташқари Одил Аҳмедов ва Виталий Денисов кеча Тошкентга етиб келишди. Эртага Сурия ва 11 сентябрь куни Эрон билан ўртоқлик учрашувлари бор. Мана шу ўйинлардан кейин терма жамоа ҳолати ҳақида гапиришим мумкин. Футболчиларнинг барча ўйинларини кузатиб бораман ва ҳозирги чақирилган ўйинчилар кейинги йиғинларда бўлмасликлари ҳам мумкин, янгилар бўлиши мумкин", - дейди Купер.

"Барчани ўтган байрам билан табриклайман. Янги бош мураббий билан иш бошладик. Олдинга қўйган мақсадга айнан мана шу мураббий билан бирга эришишга ҳаракат қиламан", - дейди Одил Аҳмедов.

- Биламизки, Эктор Купер олдинги жамоаларида асосан ҳимоявий ўйин намойиш этган. Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари эса тўп билан кучли. Бизнинг жамоа бундан кейин қандай тактикада ўйнайди?
- Биринчи навбатда шуни айтишим керакки мендан олдин ишлаган ҳар бир мураббийни ҳурмат қиламан. Мен ҳеч қачон қайсидир мураббий доимо ҳимоявий ёки доимо ҳужумкор ўйин намойиш этади деб ўйламайман. Футболчиларнинг ҳаракатларини кўриб тушундимки терма жамоа аъзолари яхши савияга эгалар. Эртанги баҳсда биздан мўжиза кутманглар, биз фақат кичик ўзгаришлар киритдик холос. Фақат бир ойдан кейингина терма жамоа юзини кўриш мумкин бўлади. Балки эртага биз кўплаб голлар урсак, мана Купер келди ва шу боис кучайиб кетдик деб ўйлашингиз мумкин. Йўқ, йўқ. Терма жамоамиз асл қиёфасини фақат бир ойдан кейин билиш мумкин.  

- Олдинги йилларда терма жамоамизда ўртоқлик учрашувларида ўйнаган таркиб расмий ўйинларда деярли ўйнамасди. Ўзингиз ҳам айтаяпсиз легионерлар келиши қийин бўлаяпти деб. Шу нарсага тайёрмисиз?
- Мен доим футболчиларнинг жисмоний ҳолатидан келиб чиқиб уларни терма жамоага чақираман. Тўғри гапингизда жон бор. Ўртоқлик ўйинлари янги ўйинчиларни синовдан ўтказиш учун керак. Саралаш баҳсларида натижа талаб қилинадими демак асосий таркиб футболчилари майдонга тушишади. Одил Аҳмедовни биламиз, терма жамоанинг энг кучли футболчиси ҳисобланади. Бунга қадар шундай саволлар ҳам бўлганди. Нега "Локомотив"дан 10 футболчи чақирилди ёки "Пахтакор"дан беш нафар. Шундай жавоб бераман: Айни пайтда мана шу футболчиларнинг ҳолати мени қониқтираяпти. Агар кейинги йиғингача бошқа футболчи ўзини кўрсатса уни ҳам терма жамоага чақираман. 

- Сиз юртимизда янги одамсиз. ЎФА раҳбарияти ёки ходимлар сизнинг юқори талабларингизга мос ишлаяптими?

- Ҳозирча ЎФА томонидан ҳеч қандай камчиликлар ёки қийинчиликлар бор деб айта олмайман. Тўғри ҳар доим камчиликларни тўғриласа бўлади. Мен баҳона қиладиган мураббий эмасман, шунчаки ўз ишимни қиламан. Ҳозирги ҳолатдан қониққан ҳолда янада яхши бўлишига умид қиламан. Футболчилардан биринчи навбатда терма жамоани севишни талаб қиламан, ўз ватани жамоасида ўйнаяптими демак охиригача курашиши лозим.

- Яқинда Индонезияда Осиё ўйинлари бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ўйинларини кўрдингизми. Ушба жамоадан қайсидир футболчиларни ўзингиз учун белгилаб олдингизми?
-  Олдин ҳам такрорлаб ўтдим. Яқинда қўшиқ ҳам айтишди Деспасито деган. Бу секин-секин дегани. Ушбу терма жамоа барчанинг тилида, улар келгусида терма жамоага чақирилиши мумкин. Ҳозир фақат миллий терма жамоа ҳақида гапиришни истардим. Индонезиядаги мусобақада иштирок этган жамоадаги футболчилар терма жамоани кучайтира олишади.

- Сиз ва журналистлар бир мақсад йўлида бирлашишимиз керак. 22 августдан бошланган машғулотларнинг аксарияти ёпиқ ҳолда ўтди. Яъни дастлабки 15 дақиқа очиқ ва кейин журналистлар машғулотдан чиқариб юборилди. Бу сизнинг қарорингизми ёки ЎФАнинг?
- Тўғриси шу кунга қадар қандай бўлганини билмайман. Бутун дунёда дастлабки 15 дақиқа ОАВ учун очиқ бўлади ва ундан кейин журналистлар чиқиб кетишади. Лекин сизнинг одатларингиз қандай бўлишини билмайман, шу боис бу борада алоҳида гаплашиб оламиз ва бир қарорга келамиз.

Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
05 сен 20:50:49
ufcking5
1 oydan keyin Kuperga baho beramamiz ekan tog'rida hali baho beriwga erta ertaga yutsayam yutqasayam salbiy yoki ijobiy fikr bildirmaylik do'stlar hali Kuper taktikasini 1 oydan keyin koramiz unga vaqt kerak va unda vaqt bor bizga (jch)ga chiqish muhim hamda osiyo chempionatida yaxwi ishtirok etish balki chempion bolar hudo hohlasa ammo yarim final va final ham yaxwi natija
   
05 сен 20:39:05
ufcking5
6-sentabr 20:00 sportdan jonli efir boladi
   
05 сен 19:44:10
student inshalloh
o'yin qachon boshlanar ekan biladigonlar bormi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг