UZ

Сўнгги янгиликлар

11:16Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Алавес"га мағлуб бўлди 0 10:45Бокс. Бугун Жаҳон кубогида 7 нафар боксчимиз жанг қилади 0 09:34Нодирбек Абдусатторов ғалаба эвазига Лондон турнири пешқадамига айланди 0 08:03Фомин Hersonissos Challenger турнирида чемпион бўлди 0 07:32"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида шармандали ҳисобда мағлуб бўлди 0 07:01Майкл Моралес: "Ислам Махачевдан ҳеч қандай таҳдид кўрмаяпман" 0 21:58Зокиров билан жанг қиладиган Мокаев: "UFC октагони ташқарисида ўн баробар кўпроқ пул ишлаяпман" 0 20:29Тошкентда шахмат бўйича "Ўзбекистон президенти кубоги" халқаро турнири старт олди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:51Суперлига. "Нефтчи" - Ўзбекистон чемпиони! 0 19:00Бокс. Тошкентда Жаҳон кубоги бошланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 17:52Махачевнинг жамоаси Исламни UFC камаридан маҳрум қилиш талабига жавоб берди 0 17:30Жаҳон кубоги: Абдураҳмон Маҳмуджонов мағлуб бўлди 0 17:21ПСЖнинг Винисиус трансфери бўйича позицияси маълум бўлди 0 16:50Бивол Александр Усик билан жанг қилиш эҳтимолини баҳолади 0 16:19Келдиёрова Токио "Катта Дубулға" турнири олдидан япониялик Олимпиада чемпионининг "мастер класси"да иштирок этди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

07 сен 07:31
Янгиликлар

Футбол

Эктор Купер: "Сабр"

Ўзбекистон - Сурия (1:1) терма жамоалари учрашувидан кейинги матбуот анжуманида бош мураббийимиз Эктор Купер иштирок этди.

- Мухлислар ҳар доим ғалаба кутади. Мураббийлар ҳам ғалаба билан бошлашни интилади. Баъзи вазиятларда омадимиз келмади, айрм пайтларда эса омадли бўлдик. 8-10 кун давомида ўтказган машғулотларим давомида футболчиларга кўп жиҳатларни тушунтира олган эканман. Аммо кўп ишлашимиз керак, янгиликлар киритамиз. Биринчи ўйин сифатида миллий терманинг ўйини менга ёқди. Умумий ҳисобда айтадиган бўлсам, футболчиларнинг ҳаракатларини қониқарли баҳолайман. Кейинги ўйинларда терма янада кучайишига ишонаман.

- Ўзбекистон ўзининг энг ёмон даврларида ҳам ҳимоявий ўйин кўрсатмасди. Бу салбий ҳолат эмасми?
- Яна бир марта такрорлайман. Бу биринчи ўйин. Ўтган сафарги матбуот анжуманида айтгандим, ҳеч қандай мўъжиза кутиш шарт эмас. Ундан ташқари, бугун биз ҳимояда яхши ўйнай олишимизни синаб олдим. Ҳар қандай жамоа ҳимояда ҳам ўйнашни билиши керак. Тўғри, бунга қадар Ўзбекистон Сурия билан ўйинларда ҳимояда ўйнамаган. Иложи борича ҳужумга ўтишга ҳаракат қилган. Осиё кубоги бошлангунига қадар вақт бор. Унгача терманинг ўйинларини кучайтирса бўлади. Агарда умуман вазиятларга эга бўлмаганимизда, футболчиларнинг ўйинига пастроқ баҳо бериб, хавотирларим борлигини айтардим.

- Ўзбекистон миллий термасидаги илк ўйининингизни ўтказдингиз. Ўйин давомида терманинг асосий муаммоси сифатида нимани келтира оласиз?
- Биринчи навбатда, ўйиндан кўзлаган мақсадимиз - футболчиларнинг тактик ҳаракатларини кузатиш. Муаммолар жуда кўп. Футболчилар билан машғулотларни бошланганимга 12 кун бўлди. Шу вақт давомида айтганларимни футболчилар бажаришмоқда. Мухлислар эса 3-4 гол фарқи билан ғалабаларни истайди. Аммо, ҳозирда натижани талаб қилиш шарт эмас. Маълум вақт ўтганидан кейин, муаммоларни кўриб олишимиз ва буни тўғрилашимиз мумкин. Айта оламан, муаммолар ўйлаганимдан ҳам жуда кўп. Ўйин давомида кўрганларимни, билганларимни эслаб қолдим. Энди буларни яхшилаш устида ишлашимиз керак. Буни амалга оширишга футболчиларнинг кучи, потенциали етади.

- Миллий терма жамоада нимани ўзгартиришни истайсиз?
- Биринчи навбатда айтаманки, менгача бўлган даврдаги терманинг ўйинларини ёмон деб айта олмайман. Янгилигим - терманинг ҳимоявий ўйинларини яхшилаш. Олдинроқ айтилганидек, биз 4, рақиблар эса 8 зарба бергани ҳеч нимани англатмаслиги мумкин эди, агарда биз ютганимизда. Футболчилар менинг айтганларимни тушунишмоқда, бироқ уларнинг ўрганадиган жиҳатлари жуда кўп. Ҳозирча бироз кутиш керак. Мухлислар эса сабр қилишларини истайман.

- Футболчилар сизнинг тилингизни, кўрсатмаларингизни қанчалик даражада тушунмоқда?
- Ўйинчилар бир-бири билан анча вақтдан буён ҳаракат қилишмоқда. Аммо улар бизни тушуна олмаганлиги, тактикани . Олдинда Эрон билан ўйин бор. Ушбу баҳсда ҳам айрим жиҳатларни синовдан ўтказиб олмоқчиман. Ўртоқлик ўйинларидан мақсад - футболчиларни синаб кўриш. Улардан талаб қилишда давом этаман. Эрон билан учрашувда эса бугун ўйнамаган футболчиларни майдонга тушуришим мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
07 сен 08:29:20
Draik
Майли сабр киламиз Купер жаноблари! Узбек халки сабрли! Факат секин аста таркибни ёшартириб оптимал холатга олиб келсез булди, чунки ёшларимиз (ОТЖ) анча шижоаткор ва ватанпарвар! Биз сизга ишонамиз!!! Олга Узбекистон ЖЧ-2022 Иншаоллох борамиз!!!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг