UZ

Сўнгги янгиликлар

07:32Дана Уайт Двалишвили ва Нурмагомедовни қоралади: "Аҳмоқлар!" 0 07:01Алимханули Канело билан эҳтимолий жангга муносабат билдирди 0 21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0

26 май 11:37
Янгиликлар

Футбол

Элдор Шомуродов: "Ювентус" таклифи? Ўсишга эришиш ниятим бор"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча "Тибет" оромгоҳидаги ўқув-машғулот йиғинини якунлаб Тошкентга қайтиб келди.

Пойтахимизда давом эттирилган машғулотлардан сўнг терма жамоа йиғинига келиб қўшилган Элдор Шомуродов championat.asia сайтига фикрларини билдириб ўтди.

"Узоқ йўлдан келганим учун бугун енгил машқлар билан чекландим. Ҳаммада кайфият яхши. Бўлажак ўйинларга тайёргарлик давом этяпти",- дейди Элдор Шомуродов.

- Италияда мавсум якунланди. Фикримизча, бу мавсумдан қониқиш ҳосил қилдингиз. Илк маротаба кучли бешлик чемпионатларидан бирида тўп тепдингиз. Мослашиб кета оламанми деган ҳадик бўлгани табиий...

- Дебют мавсумим учун ёмон натижа қайд этмадим, деб ўйлайман. Футболчи ўзидан қониқиш ҳосил қилса ўсишдан тўхтаб қолади. Олдинга интилишда ва ҳаракат қилишда давом этамиз.

- "Женоа"га келганингизда қанча гол уришни ўйлаган эдингиз?

- Бошида жамоага келишимдан олдин 10та гол ураман, деб ўйлагандим. Озгина етмай қолди.

- Охирги турда гол уришингиздан олдин собиқ жамоангиз "Ростов" 500 минг долларга эга бўлиши ҳақида маълумотлар бор эди...

- Буни икки клуб ўзаро келишган. Лекин бонуслар борлигидан хабаримиз бор эди. 

- Жамоада қолишингиз ёки кетишингиз ҳақида клуб раҳбарлари билан гаплашдингизми?

- Ҳали гаплашмадим. Профессионаликка амал қиламиз. Амалда шартномам борлиги учун "Женоа"га қайтаман. Чамаси июль ойларида бориб қўшиламан. 

- "Ювентус"дан таклифлар борлиги ҳақиқатга яқинми?

- Билмадим. Лекин матбуот орқали ўқидим. Таклиф бўлса? Ўйлаб кўрардим. Ўсишга эришиш ниятим бор.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг