UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23Ўзбек клублари ЖЧ-2026 орқали қанча даромад топади? 0 18:49Болаларга қувонч улашган "Tashkent Open Judo Kids Cup IV" ФОТОРЕПОРТАЖ 0 18:18Махачев: "Баъзиларга "Оғайни, машғулот ўрнига бориб ишла" дегинг келади" 0 17:54Дональд Трамп: "Оқ уй яқинидаги UFC аренаси абадий қолиши мумкин" 0 17:28Шакира ва Burna Boy очилиш маросимида ЖЧ-2026 мадҳиясини ижро этади 0 16:53Жон Жонс ва Даниэль Кормье ўртасида трилогия ўтказилади 0 16:25Аниш Гири Синдаровнинг Бибисара билан муносабати тўғрисида ҳазиломуз пост жойлади 0 15:50Дмитрий Бивол P4P рейтингида Топ-10`га қайтди 0 15:14Бельгия терма жамоаси бош мураббийи: "Биз аутсайдермиз" 0 14:44Тожикистонлик UFC жангчиси Рамазон Темиров билан бир кардда октагонга чиқади 0 14:01Жаҳонгир Зокиров Zuffa Boxing'даги илк жангини мағлубиятсиз боксчига қарши ўтказади 0 13:33Камончиларимиз Анталиядаги Жаҳон кубогида иштирок этишади 0 12:54"Манчестер Сити" "Реал"га 90 миллион евро беришга тайёр 0 12:27Makarska Open. Тимофеева икки ғалаба эвазига 1/4 финалга чиқди 0 12:03Ислам Махачев: "Онам ММАдаги фаолиятимни якунлашимни хоҳлаяпти. Ҳаммаси тамом, шекилли" 0

27 июл 12:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

Элнур Абудраимов эртадан кейин АҚШда рингга кўтарилади

Профессионал боксчимиз Элнур Абдураимов бизнинг вақт билан 29 июль тонг саҳарида фаолиятидаги 10-жангини ўтказади.

АҚШнинг Калифорния штати Индио шаҳрида ўтказиладиган профессионал бокс кечаси Golden Boy промоутерлик компанияси ҳамда DAZN стриминг тизими ҳамкорлигида ташкил этиляпти. Ушбу бокс оқшомининг ҳозирча марказий жанги сифатида айнан ҳамюртимиз иштирокидаги тўқнашув кўрсатилмоқда. 

Биздаги маълумотларга қараганда, Элнур Абдураимовнинг рақиби мексикалик Леонель Морено бўлади. Морено 11 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубиятга эга. Рақибларини 9 та жангда нокаутга учратган ва ўз ўрнида ўзининг ягона мағлубиятида ҳам нокаутга учраган. Жанг вакант, яъни эгасиз бўлиб турган IBF North American камари учун кечади. 

"Бу менинг илк камар учун кечадиган жангим бўлади. Фақат ғалаба учун рингга кўтариламан. Ушбу жанг учун яхшигина тайёргарлик кўрдим. Мухлисларга ёқадиган жанг кўрсатиш учун астойдил ҳаракат қиламан", - деди Абдураимов.

Маълумот учун, Элнур Абдураимов проф рингда 9 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Саккизта жангда рақибларини муддатидан аввал таслим этган. Сўнгги жангини 8 май куни Лас-Вегас шаҳридаги машҳур "T-Mobile Arena"да кубалик Мануэль Корреага қарши ўтказиб, рақибини 8 раундга мўлжалланган жангнинг 2-раундида нокаут эвазига мағлуб этган эди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг