UZ

Сўнгги янгиликлар

11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0

24 апр 07:21
Янгиликлар

Кураш

Эртага Чироқчида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланади

25-27 апрель кунлари Қашқадарё вилоятининг Чироқчи тумани белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилади.

Болалар-ўсмирлар спорт мактабида ўтказиладиган мамлакат биринчилигида 2009-2010 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар медаллар учун гиламга чиқади.  

Қашқадарё вилоят белбоғли кураш федерацияси раиси, халқаро тоифадаги ҳакам Фарҳод Жумановнинг таъкидлашича, ушбу Ўзбекистон чемпионати мусобақасини  юқори савияда ўтказиш учун барча шарт-шароитлар муҳайё қилинган. 

Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик-тақвим режасидаги мазкур мамлакат чемпионати баҳсларида ўғил болалар белбоғли кураш ва эркин йўналишда 10 тадан вазн тоифасида кураш тушишса, қизлар эркин йўналишда 7 та вазн тоифасида беллашишади.    

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг