UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Бивол 21-асрнинг энг севимли уч боксчисини айтди 0 19:45Жаҳон кубоги: 5 нафар боксчимиз ярим финалга йўл олди, яна бирида эса бронза 0 17:59"Ортга чекинмайман, тик туриб жанг қиламан" — Моралес Пратес билан жанг ҳақида 0 17:28Жаҳон чемпионати U-17. Ўзбекистон — Испания ўйинини бошқарадиган ҳакамлар бригадаси маълум 0 16:57Арман Царукяннинг Генри Сехудо бўйича "талаби" қондирилди + ФОТО 0 16:26Агит Кабайел WBC камари ҳимояси учун рингга кўтарилди 0 15:55"Бу гўдакни менга беринг" — Цаурукян Сехудога "вызов" ташлади ва дарҳол жавобини олди 0 15:24Бразилия Либертадорес кубогидаги ғалабалар сони бўйича Аргентинадан ўзиб кетди 0 14:53Гукеш Доммараджу: "Жавоҳир билан тенг кучли рақиблармиз!" 0 14:22Жаҳон кубоги. Кундузги дастурда рингга чиққан боксчиларимизнинг барида ғалаба. Олимпиаданинг амалдаги кумуш медали соҳиби мағлуб этилди 0 13:51Жавоҳир Синдаров: "Ҳаяжондаман!" 0 13:20"Уларга ҳакамнинг бағрикенглиги қўл келди". Моуринью ҳакамни танқид қилди 0 12:49Гандбол. Осиё чемпионатида кетма-кет иккинчи ғалабага эришдик! 0 12:18RAF 15 турнирининг барча натижалари: Царукян камарини ҳимоя қилди. Сехудочи? 0 11:47Арман Царукян иштирокидаги баҳс бир дақиқадан камроқ давом этди 0

21 сен 10:21
Янгиликлар

Бокс/ММА

Эртага Ғоибназаров рингга чиқади, бугун тарозидан ўтиш маросими

Профессионал боксда фаолият олиб бораётган Рио Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров бугун ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.

Ҳамюртимиз АҚШнинг Аризона штати Тусон шаҳрида фаолиятидаги учинчи жангида рингга кўтарилади. Унинг рақиби мексикалик Виктор Росас бўлади. Жанг 8 раундга белгиланган.

10 октябрь куни 30 ёшга тўладиган Росас профи рингда 15 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 9 тасида ғалабага эришган. Учта жангини нокаут билан якунлаган. Мағлубиятлари сони 6 та. Бир бор нокаутга учраган. Фазлиддин эса ҳар иккала жангида зафар қучган.


Эслатиб ўтамиз, Ғоибназаров машҳур промоутер Боб Арумга тегишли Top Rank промоутерлик компанияси байроғи остида ўз жангларини ўтказиб келяпти.

Маълумот учун, у сўнгги жангини 20 май куни Нью-Йорк шаҳридаги дунёга машҳур “Мэдисон Сквер Гарден” аренасида ўтказиб, америкалик Агустин Маурасни мағлубиятга учратган эди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

   
21 сен 14:43:06
Абдуазиз
Olg‘a zemlyak faqat nakout
   
21 сен 11:00:02
YNWA
омад
   
21 сен 10:34:03
Shahzod Xojayli
Omad fayzi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг