09 авг 17:41
Янгиликлар
Дзюдо, Токио-2020

Эртага Шерали Жўраев жанг қилади
Рио-2016 Олимпиадасининг дзюдо бўйича баҳсларида юртимиз шарафини Шерали Жўраев ҳимоя қилади.
-90 кг вазн тоифасида иштирок этадиган дзюдочимиз Шерали Жўраевнинг Олимпиададаги иштироки эртага бўлиб ўтади. У дастлабки босқичда жазоирлик Абдераҳман Бенамадига қарши татамига чиқади. Шерали қуръа натижаларига кўра илк босқичдан бошлаб баҳсларга қўшилади. Агар дастлабки жангида ғалаба қозонадиган бўлса, иккинчи босқичда швециялик Маркус Нейманга қарши жанг қилади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар