UZ

Сўнгги янгиликлар

08:32Борральо тайёр: "Дю Плесси ёки Чимаев жароҳат олиши мумкин" 0 08:11Here we go! "Ливерпуль" яна бир транферни ҳал қилди 0 07:47Расман! Усман Нурмагомедов - Пол Хьюз реванш жанги эълон қилинди 0 07:01Байдарка ва каноэчиларимизнинг Жаҳон чемпионати учун таркиби эълон қилинди 0 20:09Аюбхон Бахтиёров WBC Гран-приси 1/4 финалида мексикалик боксчига қарши тўлиқ жанг ўтказди 0 19:10Суперкубок. ПСЖ - "Тоттенхэм" ўйини олдидан ПРЕВЬЮ 0 18:49NUR-HAS karate markazi тарбияланувчилари АҚШ, Япония ва Мўғулистондаги мусобақаларда иштирок этади 0 18:28Шок хабар: фигурали учувчилар Екатерина Гейниш ва Дмитрий Чигирёв спорт тандеми сифатидаги фаолиятини якунлаши айтиляпти, спортчилар Хитой Гран-присида иштирок этмаслиги аниқ! 0 18:07Жаҳон рейтинги янгиланди: таэквондочиларимизнинг ҳолати қандай? 0 17:46АПЛ 1-тур ўйинлари бир дақиқалик сукут билан бошланади 0 17:23Мужибилло Турсунов WBC Гран-присидаги ғалабали юришини давом эттирди 0 16:59UFC жангчиларнинг гонорар ва бонусларини оширади 0 16:38ATFC кейинги турнирини Гулистонда ўтказади 0 16:17Иноуэ — Аҳмадалиев жанги учун чиқарилган чипталар икки соатда сотиб бўлинди 0 15:56Йоахим Лёв Ўзбекистон терма жамоаси таклифига жавоб берди 0

25 апр 20:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

Эртага халқнинг кайфияти Сизларга боғлиқ бўлган кун!

Бугун Таиландда бўлиб ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатининг ярим финал жанглари бўлиб ўтди.

Янгиланган бокс терма жамоаси аъзоларидан кўпчилик бундай ижобий натижани кутмаган эди. Кўплаб чарм қўлқоп усталаримизнинг профессионал боксга ўтиб кетишларидан кейин мутахассислар Осиё чемпионатида суст қатнашишимизни башорат қилишди. Тўғри, натижа 2017 йилги Осиё чемпионатидек бўлмади. Лекин Ўзбекистон терма жамоаси энг кўп боксчи билан финалда қатнашадиган бўлди. Тўрт нафар боксчи билан Ҳиндистон иккинчи, Қозоғистон эса шунча иштирокчи билан учинчи бўлди. 

Бокс тарихига назар ташласак, илк чемпионат 1963 йили бўлиб ўтган. Қизиғи шундаки, унда ҳам бугунги каби Таиланд мезбон бўлган. Япония терма жамоаси 3 та олтин билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни олган. Кейинги 4 та Осиё чемпионатида Жанубий Корея яққол пешқадам бўлиб олди. 1994 йилдан эътиборан Марказий Осиё вакиллари ҳам Осиё чемпионатида иштирок эта бошладилар. Шу кунгача Қозоғистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 6 маротаба Осиёда биринчи бўлган. Ўзбекистон эса 4 маротаба! 

2017 йил Ўзбекистон Жанубий Кореянинг 52 йиллик рекордини "нокаут" қилди. 1965 йил Жанубий Корея 8 та олтин медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритган, 1987 йил Қувайтда бўлиб ўтган мусобақада улар ўз рекордларини такрорлаган эдилар. 2017 йил Ўзбекистон Олимпиада чемпионларининг ёрдамида 9 та олтин медални қўлга киритгани мухлисларнинг ёдидан чиқмаган бўлса керак. Бу рекордни янгилаш учун энди узоқ йиллар талаб этилса ажаб эмас. 

Биз эса Қозоғистон билан ўртадаги фарқни қисқартириш учун яхшигина имкониятга эга бўлиб турибмиз. Аввало, мақсад - 5 та олтин, лекин 4 тасига ҳам хафа бўлмаймиз. Бу умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритишимиз учун етади. Чунки 5 та жангдан 2 тасида Ҳиндистон вакилига қарши рингга кўтариламиз. Ўз-ўзидан уларни мағлубиятга учратсак торози палласи биз томонда бўлади.

Финалга қадар етиб борган боксчиларимизнинг муштлари эртага рақибларимиздан очко олиш учун ҳаракатга келишига ишонамиз. Эртага ҳакамлар томонидан очколар эълон қилингач, айнан бизнинг "қўлларимиз" баландга кўтарилишини тилаб қоламиз. Чарм қўлқоп усталаримиз ҳам Ватанга Осиё чемпионлари сифатида қайтиш учун бор имкониятларини ишга солишади деган умиддамиз. Барча боксчиларни ҳурмат қилган ҳолда, эртага Бобо Усмон Батуровдан нафақат олтин, балки ёрқин жанг ҳам кутаман. Бу боксчини Бокуда бўлиб ўтган Ислом бирдамлик ўйинларида намойиш этган жангларини унута олмасам керак. Қизларимиз ҳам чакки қатнашмадилар, уларга бугун бироз омад етишмади.

Қисқаси, Нодир, Миразизбек, Бобо Усмон, Санжар ва Баҳодир, эртанги кун кайфияти Сизларга боғлиқ, бу эса "муштингиздан" келади, биз бунга ишонамиз!

Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
25 апр 22:15:11
Nuriddin 77
Nodirhòja Yuldashev respekt!!!
   
25 апр 21:54:25
Angren.
3 та олтин хам умумжамоа хисобида 1-уринга етарли булади манмча. 3 та олтин бизики худо хохласа
   
25 апр 21:44:34
JasurBeK
Nodirxo'ja aka endi boksga o'tibdida. Bokschilarimizga omad!!! 4ta yo 3ta oltin olsak ham ijobiy bo'ladi
   
25 апр 20:56:15
Sanjar Turdiboyev
Боксчиларимизга омад

   
25 апр 20:53:02
Sanjar Turdiboyev
Боксчиларимизга омад боя чат да козолар хаддидан ошишди хаммаси олтин олиши керак
   
25 апр 20:38:26
Javoxir
Oka lekn qozo bilan bogan jangdagi widdatini korip manam adduwi muxlisi boganma
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг