UZ

Сўнгги янгиликлар

07:02Бугун Одилхон Бухорода жанг қилади, рақиб Қозоғистондан! 0 19:14Нокаутга учраган Умар Нурмагомедов машғулотларга қайтди 0 18:45"Олтин тўп" ўз маъносини йўқотган" - Самюэль Умтит 0 18:22Александр Усик Тайсон Фьюрининг янги чақирувига жавоб берди 0 17:43Филип Хргович чемпионга айланган IBF ташкилоти рейтингида Баҳодир Жалолов яна юқорилади 0 17:12"Кел, трилогия ташкил қиламиз. Манавилардан чарчадим" - Тайсон Фьюрини жангга чорлади 0 16:50МЮ SumUp билан "кўп миллионлик" шартнома имзолади 0 16:19Хотамбек Бойназаров UFC юлдузини енгишини маълум қилди 0 15:48Дебютини ғалаба билан бошлаган Парнасс Холлоуэйни жангга чорлади 0 15:17Жасурбек Йўлдошев проф боксдаги тўртинчи жангини Германияда ўтказди + ФОТО 0 14:46Суперлига. Бугун учта қизиқарли учрашув бўлиб ўтади 0 14:15Жасурбек Жайсунов номзоди ООК Атлетлар комиссияси учун илгари сурилди 0 13:44Йен Гэрри навбатдаги рақибини маълум қилди: "Фақат битта жанг мантиққа эга!" 0 13:13Ислам Махачев нима учун UFC`нинг учинчи камарини қўлга кирита олмаслиги тушунтирилди 0 12:42Мбаппе "Реал" таркибида ЕЧЛда 26 та ўйинда 23 та гол урди 0

03 окт 17:53
Янгиликлар

Футбол

Эшитдик-да... Шквириндан бўшаши ҳақида ариза талаб қилишди

24-турдан сўнг 22 очко жамғарган "Олмалиқ" 12-ўринда бормоқда. Иккинчи даврада жамоа бирорта ҳам ғалаба қозонмаган ягона жамоа бўлиб турибди.

Жамоанинг натижа томондан оқсаётганлиги ҳомийлик қилаётган ОКМК раҳбариятини ранжитган кўринади. Ўйиндан сўнг ОКМК иқтисодиёт ва молия ишлари бўйича директори “Олмалиқ” клуб бош директорига  телефон қилиб раҳбарият ва мураббийлар ишдан бўшашлик ҳақида ариза ёзишларини сўраган. Бироз тушунарсиз ҳолат. Футбол клубида бу каби ўзгаришлар одатда клуб Президенти томонидан амалга оширилади. “Олмалиқ”да Александр Фарманов клуб президенти ҳисобланади. “Ўзбекистон қаҳрамони” унвони соҳиби бўлган бу инсон футболимиз ривожи учун ҳар доим бошқаларга ўрнак бўлган раҳбарлардан бири ҳисобланади. Олмалиқ шаҳрида нафақат футбол, балки бошқа спорт турлари ҳам фаолият олиб бормоқда. “Олмалиқ” жамоаси ўтган давр ичида республикада ўз ўрни ва нуфузини топиб бораётган ёш жамоалардан биридир. Афсуски, бу йил жамоага нимадир бўлган кўринади. Кўп минг сонли мухлисларига эга жамоанинг келажаги нима бўлади? Умид қиламизки, бу жамоа фаолияти яхшиланиб чемпионатимизда ижобий натижаларга эришади.

PS: “Олмалиқ” жамоаси иккинчи даврада ўз майдонида ўтаётган учрашувларга ҳам Тошкентдан қатнаётганлигидан хабардормиз. Шунингдек, бир қатор футболчилар олдида клуб қарздорлиги борлигини ҳам эшитдик... Нима бўлганда ҳам олий лигада мунтазам иштирок этиб келаётган жамоада вазият ижобий томонга ўзгаришига ишонамиз. Акс ҳолда жамоани кейинги йил қуйи лигада кўришимиз мумкин бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг