15 июл 08:34
Янгиликлар
Футбол
“Эвертон” 22:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Миральясда пента-трик!
Англиянинг “Эвертон” клуби ўртоқлик учрашувида Австриянинг “АТВ Ирднинг” жамоаси дарвозасига 22та(!!!) гол киритди.
Учрашувда ярим ҳимоячи Кевин Миральяс пента-трик, Женк Тосун ва Умар Ньяссе покер, Адемола Лукман ва Никола Влашич эса дубль қайд этишди. Лейтон Бейнс, Майкл Кин ва Мэйсон Холгейт эса биттадан голга муаллифлик қилишди.
Шунингдек, ўйин давомида битта автогол ҳам бўлди. “АТВ Ирднинг”га қарши кечган учрашув бош мураббий Марк Сильва учун “Эвертон” бошқарувидаги илк ўйин эди.
Ҳавола :
Фикрлар