UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Самбо. Осиё-Океания чемпионатининг иккинчи кунида ёшларимиздан 10 та медаль 0 17:59Таэквондо терма жамоамиз "Kazakhstan Open" халқаро турнирини кучли учликда якунлади 0 17:24Радулович "Пахтакор"да иш бошлади 0 16:56Уимблдон турнирининг асосий тўр баҳсларига қуръа ташланди 0 16:30Нурсултон Рўзибоев UFC'да навбатдаги синов олдида: Андрей Пуляевга қарши жанг нимаси билан аҳамиятли? (мутолаа учун) 0 15:58Моунтинбайкчиларимиз Бўстонлиқдаги Осиё чемпионатида 3 та медални қўлга киритишди 0 15:18Осиё мамлакати ассоциацияси ФИФА аъзолигидан чиқарилди 0 14:43UFC Fight Night 280. Нурсултон Рўзибоев рус рақиби билан бир хил вазн қайд этди (Тўлиқ натижалар) 0 14:12Ислам Махачев - Йен Гэрри жангини ким суғурталаши маълум 0 13:44Гэтжи ESPY томонидан "Йил жангчиси" мукофотига номзод сифатида қўйилди 0 13:13Аёллар терма жамоамиз Билли Жин Кинг кубогидаги иштирокини ўтган йилги натижасини яхшилаган ҳолда якунлади 0 12:30Топурия навбатдаги жангини қачон ўтказиши айтилди 0 11:48"Реал" Нико Пасни қайта сотиб олади 0 11:00Нодирбек Абдусатторов "Ченнай Гранд Мастерс" турнирида қатнашади 0 10:15Андрей Пуляев бўлажак жанг олдидан Нурсултон Рўзибоевни мақтаб қўйди 0

11 июл 15:24
Янгиликлар

Футбол

Евро-2020. Бугун финал: Италия Англияга қарши! (превью)

Муҳташам "Уэмбли"да бўлиб ўтадиган Европа чемпионати финали ҳақида билишингиз лозим бўлган маълумотлар.

Бош ҳакам: Бьорн Кейперс (Нидерландия)

Ёрдамчи ҳакамлар: Сандер ван Рукел, Эрвин Зейнстра (иккиси – Нидерландия)

Захира ҳаками: Карлос дель Серро (Испания)

VAR ҳаками: Бастиан Данкерт (Германия)

VAR ассистентлари: Пол ван Букел (Нидерландия), Кристиан Гиттельманн (Германия), Марко Фритц (Германия)

Италия гуруҳда қийинчиликка учрамади – Туркия, Швейцария ва Уэльс 7 та жавобсиз тўпни қабул қилиб олишди. Плей-офф италияликлар учун бир мунча қийин келди. Манчини шогирдлари 1/8 финалда Австрияни экстра-таймда мағлуб этган бўлса, чорак финалда кучли таркибга эга Бельгияни ютди (2:1). Ярим финалда эса пенальтилар сериясига кўра Испания мағлуб этилди. Италия 1968 йилги Европа чемпиони саналади. Жамоа шундан сўнг 2000 ва 2012 йилдаги финални бой берган. Аммо Италия 1968 йилдан кейин 4 та ЖЧдан 2 тасини ютгани билан мақтана олади. 

Англия терма жамоси гуруҳ босқичи ва плей-оффдаги икки ўйинни ортиқча қаршиликларсиз босиб ўтди ва ҳатто гол ўтказмади. Англияликлар Евро-2020 плей-оффида Германия, Украина ва Данияни мағлуб этишди. Шундай қилиб, финал тарихда илк бор Англия термаси иштирокида кечади. Инглизлар Англияда ўтган ЖЧ-1966 ғолиблигидан сўнг йирик турнирлар ярим финалида 5 марта имкониятни бой беришган: Евро-1968, ЖЧ-1990, Евро-1996, ЖЧ-2018, УЕФА Миллатлар Лигаси-2019. 

Йўқотишлар хусусида

Италияда афсуски, жароҳатланган футболчи бор, бу – қанот ҳимоячиси Леонардо Спинаццола. У Бельгияга қарши чорак финалда жароҳатланди ва операцияни бошдан ўтказди. Унинг ўрнини ҳозирда Эмерсон Пальмери эгаллаб турибди.

Англия бутун турнирни деярли жароҳат ва йўқотишларсиз ўтказмоқда, жамоадан ҳеч ким иккита сариқ карточка (ва четлатиш) туфайли бирор учрашувни ўтказиб юбормади. 

Ўзаро тўқнашувлар

- Англия ва Италия ўртасидаги охирги 3 та беллашув дуранг билан тугаган.

- Терма жамоалар 1976 йилдан буён ўзаро 13 та ўйин ўтказган бўлиб, шулардан 7 тасида Италиянинг қўли баланд келган.

- Англия 45 йил ичида 2 марта ғалаба қозонган – ЖЧ-1978 саралашида (2:0) ва 2012 йилги ўртоқлик ўйинида (2:1).

- Харри Кейн йирик турнирларда 10 та гол урди. Форвард Англия таркибида Европа ва жаҳон чемпионатида гол уриш бўйича Алан Ширерни ортда қолдириб, Гари Линекер билан тенглашиб олди.  

- Англия тарихда илк бор Евро финалига чиқди ва иккинчи марта йирик мусобақа ҳал қилувчи баҳсида қатнашади (биринчиси – ЖЧ-1966). Британия жамоаси қитъа биринчилиги финалига йўл олган 13-терма бўлди. 

- Италиянинг мағлубиятсиз серияси 33 ўйинга етди. "Скуадра Адзурра" охирги марта 2018 йилнинг сентябрида Миллатлар Лигасида Португалияга ютқазган. Мағлубиятга учрамаслик борасида жаҳон рекорди – 35 ўйин. 

- Италия ўз тарихида тўртинчи марта Евро финалига чиқди. Унда фақат 1 та ғалаба (1968 йил) ва 2 та мағлубият  (2000 ва 2012 йил) бор. 

Тахминий таркиблар

Италия: Доннарумма – Ди Лоренцо, Бонуччи, Кьеллини, Эмерсон – Барелла, Жоржиньо, Верратти – Кьеза, Иммобиле, Инсинье

Англия: Пикфорд – Уокер, Стоунз, Магуайр, Шоу – Райс, Филлипс – Сака, Маунт, Стерлинг – Кейн

Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини: "Биз финалга чиқиш учун кўп йиллар меҳнат қилдик ва ҳозир бахтиёрмиз. Финалга етиб келганимиз учун футболчиларга фақат раҳмат айтишим мумкин. Ҳозирча ҳеч нарса ютмадик. Турнир муваффақиятли чиқиши учун якшанба куни ғалаба қозонишимиз керак. Бутун стадион Англияга мухлислик қилади. Биз рақибни босим остида ушлашимиз керак. Финал бошқа ўйинлардан фарқ қилади. Албатта, жуда эҳтиёткор бўлиш лозим, аммо роҳатланиб ўйнаш ҳам муҳим. Ўзингни хурсанд қилиб ўйнаш орқалигина финалда ғалаба қозониш мумкин". 

Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт: "Ҳар бир жамоа бу 26 футболчини бошқа бир ерга жамлай олмайди. Улар тарихда из қолдириб бўлишди. Фақат битта нарсани аниқлаш қолди – қайси рангдаги медални олиш. Ҳаётда бундай имкониятлар жуда кам бўлади. Шунинг учун бундан фойдаланиб қолишимиз ва ғалаба учун боримизни беришимиз керак. Ўйлашимча, ЖЧ-2018 ярим финалида бизда бошқача ҳиссиёт бўлган. Душанба куни совринсиз уйғонсак, бундан қониқмаслигимизни яхши тушуниб турибмиз".

Куннинг навбатдаги ҳал қилувчи тўқнашувини ёхуд Тошкент вақти билан 00:00 да старт оладиган "Уэмбли"даги тарихий баҳсни асло ўтказиб юборманг. Ёқимли томоша! 

Шерзод Нурматов тайёрлади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг