UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Александр Зверев илк бор «Ролан Гаррос» ғолибига айланди 0 18:37Гусковнинг Сербиядаги UFC турнирида ким билан жанг қилиши мумкинлиги айтилди 0 18:02Нидерландия клубларининг Ўзбекистонга иккинчи ташрифи: ёнилғисиз самолёт, заҳарланган меҳмон ҳамда бир ҳовуч доллардан иборат пора 0 17:23Оқ уй UFC турнирига суд даъвоси таҳдид солмоқда 0 16:57"Спортдаги фаолиятим узоқ бўлмайди" - Илия Топурия 0 16:26Ислам Махачев: "Мен учун спортни чемпион сифатида тарк этиш муҳим" 0 15:54Тарихий тўқнашув: Нидерландия Ўзбекистоннинг Европадан бўлган 17-рақибига айланади 0 15:22Самбочиларимиз Франциядаги халқаро турнирда иштирок этишди 0 14:53Царукян Топурия - Гэтжи жангига миллион доллар тикди + ФОТО 0 14:27Тошкент туманида анъанавий "Keles Open" халқаро турнири ўтказилди 0 13:45ПСЖ юлдузларини "Реал"га сотишга тайёрми? 0 13:22Бобур Абдулазизовнинг навбатдаги рақиби мағлубиятсиз одимлаётган Марсель Нурланбек бўлади 0 12:52Формула-1. Андреа Кими Антонелли — Монако Гран-приси ғолиби! 0 12:19Жамолиддин Раҳмонжонов Octagon 87 турнирида жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:56Ҳожиакбар Алижонов ЖЧ-2026 илк турида ўйнамайдими? 0

21 фев 14:29
Янгиликлар

Фахрийлар эъзозда. Спортимиз тараққиёти йўлида фахрийларнинг маслаҳати ва бой тажрибасидан кенг фойдаланилади

Теглар :  Фахрийлар
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида ўзбек спортида ёрқин из қолдирган спорт фахрийлари билан учрашув ташкил қилинди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Исроилов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Жасур Матчанов, фахрийлар кенгаши раиси Комилжон Худойберганов ва бошқа фахрийларимиз иштирок этишди. 

Учрашувда қатнашган фахрийларимиз орасида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббийлар, эркин кураш бўйича фахрийлар ўртасида 3 карра жаҳон чемпиони Александр Истомин, оғир атлетика бўйича жаҳон рекордчиси Эркин Каримов, шунингдек, Эркин Ғиёсов, Арслон Элов, Аъзамжон Шокиржонов, Рашид Исьянов, профессорлар Фикрат Керимов, Ҳамроқул Рафиев ва яна кўплаб таниқли спорт фидойиларини кўришимиз мумкин эди.

"Ушбу учрашувни ташкил қилишдан мақсад кўпни кўрган, катта тажрибага эга бўлган фахрийларимиз билан дийдорлашиш, уларнинг таклифларнини, муаммоларини эшитишдир. Ўзбек спортининг ривожи учун барчамиз бирлашиб, аҳил оиладек ишлашимиз лозим. Бунинг учун ўз ишимизни билиб қилишимиз, жипслашишимиз талаб этилади", - деди Комилжон Худойберганов.


Сўзга чиққан фахрийлар миллий курашимизга эътиборни кучайтириш, ёшлар спортининг асоси бўлган талабалар лигасини қайта тиклаш, янги услубларни қўллаш учун илмий-назарий кенгаш ташкил қилиб, у ерда илмий-методик қўлланмаларни яратиш ҳақида таклифлар билдиришди. Шунингдек, аҳоли ўртасида жисмоний маданият таълимини оширишда ҳали керакли ишлар олиб борилиши зарурлиги таъкидланди.

"Юртимизда жисмоний тарбия ва спорт таълимини кучайтиришимиз керак. Аҳоли ўртасида спорт ҳақида етарли билим бўлсагина нимадир қила олишимиз мумкин. Аҳир бундай билим билан ёшларимизни қандай қилиб спортга жалб эта оламиз?" - деди профессор Ҳамроқул Рафиев. Қолаверса, малакали кадрлар тайёрлаш ҳам бугунги кундаги устувор вазифалардан бири эканлиги қайд этилди. 

Ўз ўрнида, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Исроилов таклиф ва мулоҳазаларини билдирган барча фахрийларга миннатдорчилик билдирди. У мазкур таклифларни ўрганиб чиқишини ва албатта амалда қўллашини айтиб ўтди.

Маълумот учун, МОҚ Президенти Умид Аҳмаджоновнинг таклифига кўра, спорт фахрийлари кенгаши раиси Комилжон Худойберганов МОҚ Президенти маслаҳатчиси сифатида ҳам фаолият кўрсатадиган бўлди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг