23 мар 17:13
Янгиликлар
Теннис

Файзиев Баҳрайнда ярим финал остонасида тўхтади
Теннисчимиз Санжар Файзиев Баҳрайнда бўлиб ўтаётган "Фьючерс" мусобақасининг чорак финалида кортга чиқди.
Мусобақанинг учинчи рақамли теннисчиси сифатида сараланган Файзиевга бугун норвегиялик Виктор Дурашович (6) рақиблик қилди.
Афсуски, ушбу беллашувда терма жамоамиз аъзоси 4:6, 4:6 ҳисобларида имкониятни бой бериб қўйди.
Эндиликда у фақатгина жуфтлик баҳсларида ўз имкониятини синаб кўради.
Санжар Файзиев (Ўзбекистон) - Виктор Дурашович (Норвегия) 4:6, 4:6.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар