UZ

Сўнгги янгиликлар

10:08"Челси" 9 та гол урилган Лига кубоги ўйинида 0:2 ҳисобидан камбэк қилди + ВИДЕО 0 09:37Оғир атлетикачиларимизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди. Рўйхатда Акбар Жўраев борми? 0 09:06Dana White’s Contender Series 5-ҳафта натижалари: Дана Уайт янги Жон Жонсни топди 0 08:35Синдаров Алиреза Фирузджани мағлуб этди, жамоаси ҳамон пешқадам! 0 08:04ЕЧЛ. "Атлетико" ва "Галатасарой" ғалабани қўлдан чиқарди, "Арсенал" уйга 3 очко билан қайтди, ПСЖ 6 та гол урди + ВИДЕО 0 07:33Боксчиларимиз Осиё ўйинлари олдидан Япониянинг ўзида йиғин ўтказишмоқда 0 07:02Бугун Одилхон Бухорода жанг қилади, рақиб Қозоғистондан! 0 19:14Нокаутга учраган Умар Нурмагомедов машғулотларга қайтди 0 18:45"Олтин тўп" ўз маъносини йўқотган" - Самюэль Умтит 0 18:22Александр Усик Тайсон Фьюрининг янги чақирувига жавоб берди 0 17:43Филип Хргович чемпионга айланган IBF ташкилоти рейтингида Баҳодир Жалолов яна юқорилади 0 17:12"Кел, трилогия ташкил қиламиз. Манавилардан чарчадим" - Тайсон Фьюрини жангга чорлади 0 16:50МЮ SumUp билан "кўп миллионлик" шартнома имзолади 0 16:19Хотамбек Бойназаров UFC юлдузини енгишини маълум қилди 0 15:48Дебютини ғалаба билан бошлаган Парнасс Холлоуэйни жангга чорлади 0

22 сен 14:55
Янгиликлар

Теннис

Файзиев ва Султонов Чимкент турнири ярим финалида

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида теннис бўйича соврин жамғармаси 10 минг АҚШ долларидан иборат бўлган турнирнинг асосий тўр баҳслари давом этмоқда.

Хабар берганимиздек, ушбу турнирнинг асосий тщр баҳсларида бир йўла тўққиз нафар теннисчимиз ўз иштирокини бошлаганди. Улардан икки нафари ярим финалга етиб келди.

Турнирнинг биринчи ракеткаси сифатида қайд этилган ҳамюртимиз Санжар Файзиев чорак финалда россиялик Данила Арсеновни 6:3, 6:2 ҳисобида мағлуб этди. Унинг финал остонасидаги рақиби турнирнинг 4-ракеткаси эстониялик Владимир Иванов бўлади.

Иванов чорак финалда терма жамоамизнинг яна бир аъзоси Жўрабек Каримовни 6:1, 6:4 ҳисобида таслим этди. Яна бир ёш теннисчимиз Ҳумоюн Султонов эса ҳамюртларимиздан бири Шаробиддин Абзаловга ҳеч қандай имконият қолдирмади - 6:2, 6:0.

Султонов иккинчи босқичда турнирнинг учинчи ракеткаси россиялик Виктор Балудани 7:6(5), 6:3 ҳисобида енгиб, ўзига хос шов-шув кўтарган эди. Ҳумоюн финал чиптаси учун россиялик Иван Давидовга қарши кортга чиқади. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг