UZ

Сўнгги янгиликлар

18:42Шара Буллет: "Яқин орада камарни қўлга киритаман" 0 18:30Хабиб Нурмагомедов ЖЧ-2026 плей-офф босқичида ҳайратда қолдириши мумкин бўлган жамоаларни айтди 0 17:58Зубайра Тухугов кейинги жангини UFC'даги собиқ рақибига қарши ўтказади 0 17:19Бизнинг энг нозик нуқтамиз - ...! 0 16:31Рафаэль Физиев BMF камарини кўзламоқда 0 15:45Ҳумоюн Султонов Загреб турнири ғолиби! 0 14:53Жейрон Эннис энди икки вазн тоифасида жаҳон чемпиони 0 14:04Элдор Шомуродовда рекорд! 0 13:24Ёш юнон-рум курашчиларимиз Осиё чемпионатида биринчи бўлишди 0 12:37АҚШ терма жамоасининг Самарқанд мезбонлик қиладиган шахмат Олимпиадаси учун таркиби эълон қилинди 0 11:56Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионати – шафқатсиз мусобақа" (тўлиқ матбуот анжумани) 0 11:07Нурсултон Рўзибоев кечаги ғалабасидан сўнг Хоакин Бакли билан реванш ҳақида гапирди 0 10:33BOOMMM! Баҳодир Жалолов IBF камари учун жанг қилиши мумкин! 0 09:51Агит Кабайел супероғир вазнда тўлақонли WBC чемпионига айланди 0 09:19Sofascore. Терма жамоамиз аъзолари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0

27 сен 12:39
Янгиликлар

Бокс/ММА

Фазлиддин Ғоибназаровнинг рақиби ўзгарди, у россиялик боксчи

Профессионал боксчимиз Рио Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғоибназаровнинг 9 декабрь кунига белгиланган жангидаги рақиби ўзгарди.

Машҳур промоутер Боб Арумга тегишли Top Rank промоутерлик компанияси мижози бўлган ҳамюртимиз 22 сентябрь куни АҚШнинг Аризона штати Тусон шаҳрида мексикалик Виктор Росасни 80:72, 80:72, 80:72 ҳисобида мағлуб этганди.

Ғоибназаров фаолиятидаги ҳисоб бўйича тўртинчи жангида 9 декабрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги ўз бағрига 5 500 томошабинни сиғдира олувчи муҳташам Madison Square Garden аренасида рингга кўтарилади.


Аввалроқ, унинг рақиби мексикалик Алексис Дел Боске бўлиши ҳақида хабар берган эдик. Лекин бугун Фазлиддиннинг рақиби ўзгарди. У россиялик Андрей Климовдир. 35 ёшли бу боксчи профи рингда 23 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 19 тасида ғалаба қозонган. Тўртта жангда мағлубият аламини тотиб кўрган. Тўққизта жангда рақибларини нокаутга учратган.

Эътиборлиси, Климов мағлубиятларидан 3 тасини кетма-кет охирги жангларида қабул қилиб олган. Яъни, у сўнгги 3 та жангида мағлубият аламини тотиб кўрган.


Маълумот учун, 9 декабрь кунги бокс оқшомининг марказий жанги Василий Ломаченко иштирокида ўтказилади. Украиналик 29 ёшли боксчи кубалик 36 ёшли Гильермо Ригондога қарши рингга кўтарилади. Жанг биринчи енгил вазн (59 кг) тоифасида ўтказилиб, ўртага Ломаченкога тегишли WBO чемпионлик камари қўйилади.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг