UZ

Сўнгги янгиликлар

22:34Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ғолиблари Президент томонидан тақдирланди 0 20:42Ўзбекистон Осиё ўйинларида энг кўп боксчи билан ярим финалга йўл олди 0 20:14Осиё ўйинларининг тўққизинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 19:45"Ғалаба қозонамиз". Сурия терма жамоаси аъзолари Ўзбекистон билан ўйиндан олдин нималар деди? 0 19:13Эртага уч нафар боксчимиз финал йўлланмаси учун жанг қилади 0 19:02Осиё ўйинларининг ўнинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум 0 18:45Осиё ўйинларининг тўққизинчи кунида ҳам тўртта медалга эга чиқдик! 0 17:11Ўзбекистон футзал МТЖ ФИФА рейтингида пастлади 0 15:47Саидёқуб Қаҳрамонов ва Холмурод Нурматов Душанбеда жанг қилади 0 14:31Жавоҳир Синдаров FIDE Excellence Awards 2026 ғолиби бўлди 0 11:56Мария Тимофеева Портудаги WTA 125 турнири ғолибига айланди 0 10:40Президент Шавкат Мирзиёев шахматчиларни Олимпиададаги ғалаба билан табриклаб, Синдаровга чемпионлик баҳсида омад ёр бўлишини тилади 0 20:23Осиё ўйинларининг тўққизинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг 0 19:11Манба: ФИФА президенти тез орада Тошкентга келади 0 18:48Эртага 5 нафар боксчимиз Осиё ўйинлари чорак финалида жанг қилади 0

15 фев 07:11
Янгиликлар

Шахмат

FIDE Freestyle Chess Жаҳон чемпионати. Абдусатторов Карлсенга, Синдаров Эргаисига қарши ўйнади

Германиянинг Вангелс шаҳрида шахмат бўйича мукофот жамғармаси 300 000 АҚШ долларини ташкил этувчи FIDE Freestyle Жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.

Ўз тарихида илк бор ўтказилаётган ушбу мусобақада гроссмейстерларимиз Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров ҳам иштирок этяпти. Саралаш баҳсларида кучли тўртликдан жой олиб, 1/2 финалга йўл олган Абдусатторов финал чиптаси учун норвегиялик афсона Магнус Карлсенга қарши дона сурди. Дастлабки икки партияда кучлар тенг келди. Учинчи ва тўртинчи партияларда эса Магнус ғалаба қозониб, умумий 3:1 ҳисоби билан финалга йўл олди. 

Иккинчи 1/2 финалда америкалик Фабиано Каруана германиялик Винсент Кеймердан 2,5:1,5 ҳисобида устун келди. Бугун финалда Магнус Карлсен Фабиано Каруанага қарши жаҳон чемпионлиги учун баҳс олиб боради. Нодирбек Абдусатторов эса Винсент Кеймер билан учрашувда 3-ўрин тақдирини ҳал қилади. 

Афсуски, саралаш босқичини омадсиз ўтказган Жавоҳир Синдаров 5-ўрин учун кечган учрашувда ҳиндистонлик Аржун Эргаисига 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Энди у бугун 7-ўрин учун кечадиган баҳсда америкалик Левон Аронян билан ҳисоб-китоб қилади. 

Маълумот учун, FIDE Freestyle Жаҳон чемпионати ғолиби 100 000, финалчи 60 000, учинчи ўрин соҳиби 40 000 доллар мукофот пулига эга бўлади. Тўртинчи ўрин 30 000, бешинчи ўрин 25 000, олтинчи ўрин 20 000, еттинчи ўрин 15 000, сўнгги ўрин эгаси эса 10 000 долларни қўлга киритади. Нодирбек ва Жавоҳир бугун мос равишда 40 000 ҳамда 15 000 доллар учун курашади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг