UZ

Сўнгги янгиликлар

12:06Арман Царукян: "Пикапни обуначилар ўртасида ўйнайман, кейин эса Гэтжини йўқ қиламан!" 0 11:39Дана Уайт Колизейда UFC турнири ўтказиш эҳтимолини баҳолади 0 11:01WBA битта вазн тоифасини "муомала"дан чиқарди 0 10:36Кабо-Верде мураббийи Уругвай билан ўйиндаги сенсацион натижа ҳақида гапирди 0 10:10Дана Уайт - UFC’нинг янги рейтинглари ҳақида: "Кўпчилик норози бўлади" 0 09:37"Унинг камарини тортиб оламан". Иан Гарри — Махачев билан жанг ҳақида гапирди 0 09:06FIDE Жамоавий Жаҳон чемпионати-2026: Абдусатторов чемпион! Яна уч шахматчимиз совриндор бўлди 0 08:33Беҳруз Каримов Португалия билан ўйинни ўтказиб юбориши мумкин 0 19:31Жаҳон кубоги якунланди. Эркаклар терма жамоамиз биринчи! 0 17:44Гулистан Пердибаева Осиё чемпионати совриндори! 0 17:02"Топурия реванш талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас. У стулда ўтирганича таслим бўлди" - Гэтжи 0 16:29"Манчестер Сити" ва Родри шартномани узайтириш бўйича музокараларни тўхтатди 0 15:58Кучли жамоаларни таслим этган Uzbekistan Team блиц бўйича Жаҳон чемпионати совриндорига айланди 0 15:34Гэтжи Царукян совға қилмоқчи бўлган автомобилни қабул қилишдан бош тортди 0 15:03Жастин Гэтжи ММАдаги фаолиятини якунлайдими? Спортчи бунга жавоб берди 0

11 май 20:10
Янгиликлар

Футбол

ФИФА бошқа мамлакатдан қалбаки паспорт олган футболчи юзасидан текширув бошлади

Теглар :  ФИФА
Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Чили футбол ассоциациясининг Эквадор ҳимоячиси Байрон Кастильо колумбиялик эканлиги ва қалбаки ҳужжатлар билан ўйнагани ҳақидаги айбловлари юзасидан текширув бошлади.

ФИФА расмий сайти хабарига кўра, Чили футбол ассоциацияси ФИФА тартиб-интизом қўмитасига шикоят аризаси билан мурожаат қилиб, унда Кастильога Эквадор фуқаролигини бериш бўйича ҳужжатларнинг сохталаштирилгани бўйича бир қатор айбловларни илгари сурган.

Чилиликлар Эквадор терма жамоаси ҳимоячиси иштирок этган ЖЧ-2022 саралаш босқичидаги барча саккизта ўйинда техник мағлубият қайд этилишини талаб қилмоқда.

Терговнинг бориши ҳақида батафсил маълумот яқин вақтларда тақдим этилади.

Эквадор терма жамоаси 26 очко жамғариб, турнирга тўғридан-тўғри йўлланма берувчи жаҳон чемпионати саралаш турнири турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллади. Чили терма жамоаси эса 19 очко билан 7-ўринда бормоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг