UZ

Сўнгги янгиликлар

12:13Роналду 979-голига муносабат билдирди 0 11:41Гусков октябрь ойида жанг ўтказадими? Богданнинг ўзи бу саволга жавоб берди 0 11:10Дана Уайт Саладин Парнасснинг UFC`даги муваффақиятли дебютига изоҳ берди 0 10:39Ислам Махачев ниҳоят Шавкат Раҳмоновнинг жанг ҳақидаги гапларига жавоб қайтарди 0 10:08"Челси" 9 та гол урилган Лига кубоги ўйинида 0:2 ҳисобидан камбэк қилди + ВИДЕО 0 09:37Оғир атлетикачиларимизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди. Рўйхатда Акбар Жўраев борми? 0 09:06Dana White’s Contender Series 5-ҳафта натижалари: Дана Уайт янги Жон Жонсни топди 0 08:35Синдаров Алиреза Фирузджани мағлуб этди, жамоаси ҳамон пешқадам! 0 08:04ЕЧЛ. "Атлетико" ва "Галатасарой" ғалабани қўлдан чиқарди, "Арсенал" уйга 3 очко билан қайтди, ПСЖ 6 та гол урди + ВИДЕО 0 07:33Боксчиларимиз Осиё ўйинлари олдидан Япониянинг ўзида йиғин ўтказишмоқда 0 07:02Бугун Одилхон Бухорода жанг қилади, рақиб Қозоғистондан! 0 19:14Нокаутга учраган Умар Нурмагомедов машғулотларга қайтди 0 18:45"Олтин тўп" ўз маъносини йўқотган" - Самюэль Умтит 0 18:22Александр Усик Тайсон Фьюрининг янги чақирувига жавоб берди 0 17:43Филип Хргович чемпионга айланган IBF ташкилоти рейтингида Баҳодир Жалолов яна юқорилади 0

08 сен 11:05
Янгиликлар

Футбол

ФИФА Жака, Шакири ва Бехрамига Косово учун ўйнашга рухсат бермади

ФИФА Швейцария терма жамоаси футболчилари Гранит Жака, Жердан Шакири ва Валон Бехрамига Косово терма жамоаси учун ўйнашга рухсат бермади.

Куни кеча Косово терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасида тарихий натижага эришди. ФИФАнинг янги аъзоси бўлган ушбу митти мамлакат терма жамоаси ЖЧ-2018 саралашининг илк турини сафарда Финляндияга қарши ўтказиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Ушбу учрашув Косово учун илк расмий ўйин эди. Ўйин бошланишига бир неча соат қолган бир пайтда ФИФА бунгача бошқа мамлакат терма жамоаларида ўйнаган 6 нафар футболчига Косово шарафини ҳимоя қилишга рухсат берди. Улар орасида аввал Норвегия терма жамоаси сафида тўп тепаган Валон Бериши ҳам бор.

Лекин ФИФА айнан Косово ҳудудида туғилган Валон Бехрами, Гранит Жака ва Жердан Шакириларга ўз она мамлакатлари либосини кийишга рухсат бермади. Бу уч футболчи Швейцария терма жамоаси сафида Евро-2016 баҳсларида иштирок этганди. ФИФА 13 май кунидан кейин бошқа терма жамоаларда ўйнаган футболчиларга Косово сафида майдонга тушишга рухсат бермади. Айнан 13 май куни Косово ФИФАга қабул қилинганди. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг