UZ

Сўнгги янгиликлар

16:49Рўзибоев ўз вазнида! UFC Paris турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 16:03Хамзат Чимаев UFC жангчиси билан кураш тушиш ниятида 0 15:30Octagon яна Ўзбекистонда турнир ташкил этади, бу сафар Тошкентда эмас 0 14:47Постекоглу Роналдунинг фаолиятини якунлашидан олдинги бош мақсадини айтди 0 14:16RAF Қозоғистондаги турнирини расман эълон қилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор! 0 13:45Нурсултон Рўзибоев жанг қиладиган UFC турнирининг тўлиқ карди ва бошланиш вақти 0 13:14Сонг Ядонг Петр Ян - Мераб Двалишвили жангига тахминини айтди 0 12:43ЖЧ-2026 ғолиби 31 ёшида термадаги фаолиятини якунлади 0 12:12Махачевнинг жамоаси чемпионлик камарини йил охиригача ҳимоя қилиш шартини маълум қилди 0 11:41"Ўзимни жуда яхши ҳис қилгандим". Чимаев — Стриклендга қарши жангини эслади 0 11:09US Open учинчи даврасига етиб келган Камилла Раҳимова 15 йиллик тарихни такрорлади 0 10:38Англия клублари 3,02 миллиард, Италия 1,1 миллиард долларга футболчиларни сотиб олди. Кучли бешликнинг қолган чемпионатларичи? 0 10:07Майкл Пейж: "UFC`даги сўнгги жангимда тарихий лаҳзани тақдим этмоқчиман" 0 09:36Шон Стрикленд ва Нассурдин Имавов ўртасида жанг режалаштирилмоқда 0 09:05Жавоҳир Синдаров миллион доллар мукофот пулига эга турнирда қатнашади 0

21 фев 17:18
Янгиликлар

Футбол

ФИФА қўл билан ўйнаш қоидасини ўзгартиради

ФИФАдагилар турнирлардаги жамоалар сонини кўпайтириш ҳақида вақтинча ўйламай, иш билан шуғулланишмоқда.

Маълумотларга кўра, тез орада қўл билан ўйнашни баҳолаш бўйича янги қоидалар жорий қилинади.

Асосий амалга ошириладиган иш - "атайин" сўзи олиб ташланади. Унинг ўрнига қўлнинг тўпга теккандаги ҳолати ҳисобга олинади. Ташкилот қўл қандай ҳолатда бўлса қоида бузилишини акс эттирувчи сурат ҳам ишлаб чиқди.

Бунинг учун циферблат тамойилидан фойдаланилди. Қўлингиз 3 ва 9 дан юқорида бўлса, ФИФА қабул қиладиган янги қоидаларга кўра, жарима зарбаси белгиланади.

Энг қийин ҳудудлар: 3 ва 4 ҳамда 8 ва 9 ораси. ФИФА бу ҳудудлар учун қарор қабул қилишни бош ҳакамга қолдиради. Агар тўп 4дан 8 орасигача бўлган ҳудудда қўлга тегса - бу қоидабузарлик эмас.

Аммо ҳакам асосан қўлнинг табиий ҳаракатига баҳо беради. Яъни қўл билан ўйин борасида баҳслашувлар тўхтамайди.

Бу қоидалар бўйича ўтказиладиган илк турнир аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиши керак. Ушбу мусобақа ёзда Францияда ўтказилади. 2 март куни Шотландиядаги ФИФА йиғилишида ушбу қоидалар муҳокама қилинади. Ноябрь ойида ФИФАда яна бир ғоя борлиги айтилган эди: ҳужумкор футболчиларга қайтарилган пенальтидан сўнг тўпга зарба бермаслик.

Бундан ташқари бошқа майда ўзгаришлар ҳам кўриб чиқилади. Масалан, жарима зарбаси ёки эркин зарба пайтида ҳужум қилаётган жамоа футболчилари жонли девордан камида бир метр узоқда туришлари керак. Бу биринчи навбатда ўйинчилар ўртасидаги тўқнашувни камайтириш учун қилинмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг