15 янв 12:05
Янгиликлар
Футбол

ФОТО. Алишер Азизов Қирғизистон жамоаси билан шартнома имзолади
Ўзбекистонлик ҳужумчи фаолиятини қўшни давлат клубида давом эттирадиган бўлди.
Сўнгги икки мавсумни "Обод" жамоасида ўтказган, клубни олий лигага чиқишида катта ҳисса қўшган, 2015 йил Ўзбекистон биринчилиги баҳслари тўпурари бўлган Алишер Азизов фаолиятини яқин хорижда давом эттиради.
Ҳужумчи куни кеча Қирғизистоннинг "Дордой" жамоаси билан бир йиллик шартномага имзо чекди.
Ҳавола :
Манба : championat.asia
Фикрлар