UZ

Сўнгги янгиликлар

19:31УЕФА Инфантинони тахтдан туширмоқчи, Анри эса футболчиларни уйғонишга чақирмоқда 0 18:58Жаҳон спортида яна бир шов-шувли дисквалификация рўй берди 0 18:13Жастин Гэтжи: "Конор Макгрегорга мушт туширишни сабрсизлик билан кутяпман" 0 17:45Хамзат Чимаев: "Стрикленд билан 24 соат жанг қилишга тайёрман" 0 17:16ФИФА УЕФАни туҳматда айблади 0 16:49Рўзибоев ўз вазнида! UFC Paris турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 16:03Хамзат Чимаев UFC жангчиси билан кураш тушиш ниятида 0 15:30Octagon яна Ўзбекистонда турнир ташкил этади, бу сафар Тошкентда эмас 0 14:47Постекоглу Роналдунинг фаолиятини якунлашидан олдинги бош мақсадини айтди 0 14:16RAF Қозоғистондаги турнирини расман эълон қилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор! 0 13:45Нурсултон Рўзибоев жанг қиладиган UFC турнирининг тўлиқ карди ва бошланиш вақти 0 13:14Сонг Ядонг Петр Ян - Мераб Двалишвили жангига тахминини айтди 0 12:43ЖЧ-2026 ғолиби 31 ёшида термадаги фаолиятини якунлади 0 12:12Махачевнинг жамоаси чемпионлик камарини йил охиригача ҳимоя қилиш шартини маълум қилди 0 11:41"Ўзимни жуда яхши ҳис қилгандим". Чимаев — Стриклендга қарши жангини эслади 0

06 фев 08:19
Янгиликлар

Бокс/ММА

ФОТО. Муроджон Аҳмадалиев АҚШга жўнаб кетди, чемпионлик жанги яқин!

Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида мағлубият нималигини билмай келаётган ҳамюртимиз Муроджон “Кака” Аҳмадалиев кеча тунда АҚШга жўнаб кетди.

Аҳмадалиев Тошкент - Москва авиарейси орқали Нью-Йоркка учади. У шу кунгача 5 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалабага эришган. Нокаут эвазига қўлга киритилган ғалабалари сони 4 та. Ҳозирда WBA Intercontinental чемпионлик камари эгаси бўлиб турибди. 

Кеча матбуотда чарм қўлқоп устамизнинг кейинги жангини амалдаги WBA йўналиши чемпиони америкалик Даниэль Романга қарши ўтказиши ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Бу маълумотни ҳамюртимиз мижоз бўлган Россиянинг “Мир бокса” промоутерлик компанияси менежери Вадим Корнилов ҳам тасдиқлаганди. 

Аҳмаджонов ва Романнинг промоутерлари яқин 24 соат ичида жанг ўтказиш ва унинг шартлари бўйича келишиб олишлари лозим. Акс ҳолда бошқа промоутерлар ўртасида очиқ савдо ўтказилади. 

Маълумот учун, Роман проф боксдаги фаолияти давомида жами 29та жанг ўтказган. Жангларнинг 26тасида ғалабага эришган. Икки жангда дуранг натижа қайд этилган. Фақат бир маротаба мағлубият аламини тотиб кўрган. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
06 фев 09:38:57
Dilshot Solihov
2 kara alinpiyada chimpiyoni Sobig chimpion KUBALIK Gilermo Rigondis 14 oylik tanafusdan keyin qayti Murotjonga Danieldan keyingi asosi raqib
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг