30 мар 14:32
Янгиликлар
Футбол
Фозил Мусаев майдонга тушган баҳсда "Жубило" дуранг ўйнади
Ҳамюртимиз Фозил Мусаев тўп тепадиган "Жубило Ивата" Япония чемпионатининг 5-турида "Кашима Антлерс"ни қабул қилди.
Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунига етди. Ўзбекистон терма жамоасига номзод бўлган Мусаев 85-дақиқада Кентаро Мория ўрнига майдонга тушди.
"Жубило Ивата" Япония чемпионати турнир жадвалида 3 очко билан 16-ўринни эгаллаб турибди.
Ҳавола :
Манба : championat.asia
Фикрлар