UZ

Сўнгги янгиликлар

15:30"Барселона" мавсумнинг дастлабки 15 та ўйинида 60 та гол урди — бу бир аср ичидаги энг яхши кўрсаткич 0 14:59Карлос Пратес UFC`даги гонорарини маълум қилди: "Жуда хурсандман!" 0 14:28Мерганларимиз Жаҳон чемпионатида тарихий бронза медалини қўлга киритди 0 13:57Дакар-2026 ёшлар Олимпиадасида бугун бир спортчимизга мухлислик қиламиз 0 13:26Ислам Махачев фаолиятини якунлаши ҳақида: "Онамга қулоқ соламан" 0 12:45"Манчестер Юнайтед"нинг 16 ёшли тарбияланувчиси "Реал"га ўтишга яқин турибди 0 12:14Тедди Ринер Ўзбекистонга келади 0 11:43Махачев UFC'даги учинчи чемпионлик ҳақида: "Бунинг учун Ўзбекистонда қолиб бир ой ош ейишим керак" 0 11:12Бугун Акбар Жўраев Жаҳон чемпионатида медаль учун курашади 0 10:51Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаш қарорига муносабат билдирди 0 10:09Тошкентда самбо бўйича 50-жаҳон чемпионати бошланди 0 22:18Емельяненко, Махачев ва бошқалар. Самбо бўйича Жаҳон чемпионати олдидан матбуот анжумани ташкил этилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:49Сабирханга ўзбекистонлик нокаутчидан узоқроқ бўлиш тавсия этилди 0 17:29ММА афсонаси Фёдор Емельяненко ва амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев Тошкентга етиб келди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:36UFC Илия Топуриянинг қайтиш муддатини маълум қилди 0

22 сен 07:07
Янгиликлар

Бокс/ММА, Каратэ, Аичи-Нагоя-2026

XX Осиё ўйинлари. Хитойнинг медаллари 38 тага етди, шундан 23 таси олтин. Ўзбекистон Топ-10`да!

Япониянинг Нагоя шаҳри мезбонлик қилаётган ХХ Осиё ўйинларининг иккинчи кунги баҳсларидан сўнг камида битта медалга эга чиққан давлатлар сони 29 тага етди.

Хитой Халқ Республикаси терма жамоаси кутилганидек, медаллар жамғариш бўйича катта фарқ билан олдинга чиқиб олди. Чин юрти вакиллари кечанинг ўзида 12 та олтин медаль қўлга киритишди: 23 та олтин, 10 та кумуш, 5 та бронза, жами 38 та медаль!

Иккинчи ўриндан жой олган Япония терма жамоаси ҳисобида 8 та олтин, 12 та кумуш, 12 та бронза медали бор. Кучли учликни якунлаб турган Корея Республикаси 5 та олтин, 3 та кумуш, 15 та бронза медалига эга.  

Ён қўшниларимиз Қозоғистон терма жамоаси 4 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медали билан 4-ўринни банд этган. 

Ўзбекистон терма жамоаси делегацияси ҳисобида ҳозирча биттадан олтин, кумуш ва бронза медали бор. Каратэчимиз Абулваҳоб Рашидов кечаги кун дастурида Ўзбекистон делегациясига илк олтин медални тақдим этди. Унинг медали эвазига ҳозирча терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида Мьянмар билан биргаликда 9-10-ўринларни бўлишиб турибди. 

Қўшниларимиздан Қирғиз Республикаси 3 та бронза медали билан 20, Тожикистон эса 1 та бронза медали билан охирги ўринда бормоқда. Учинчи кун олдидан жами 29 давлат делегациялари камида битта медалга эга бўлиб турибди.  

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг