UZ

Сўнгги янгиликлар

19:14Нокаутга учраган Умар Нурмагомедов машғулотларга қайтди 0 18:45"Олтин тўп" ўз маъносини йўқотган" - Самюэль Умтит 0 18:22Александр Усик Тайсон Фьюрининг янги чақирувига жавоб берди 0 17:43Филип Хргович чемпионга айланган IBF ташкилоти рейтингида Баҳодир Жалолов яна юқорилади 0 17:12"Кел, трилогия ташкил қиламиз. Манавилардан чарчадим" - Тайсон Фьюрини жангга чорлади 0 16:50МЮ SumUp билан "кўп миллионлик" шартнома имзолади 0 16:19Хотамбек Бойназаров UFC юлдузини енгишини маълум қилди 0 15:48Дебютини ғалаба билан бошлаган Парнасс Холлоуэйни жангга чорлади 0 15:17Жасурбек Йўлдошев проф боксдаги тўртинчи жангини Германияда ўтказди + ФОТО 0 14:46Суперлига. Бугун учта қизиқарли учрашув бўлиб ўтади 0 14:15Жасурбек Жайсунов номзоди ООК Атлетлар комиссияси учун илгари сурилди 0 13:44Йен Гэрри навбатдаги рақибини маълум қилди: "Фақат битта жанг мантиққа эга!" 0 13:13Ислам Махачев нима учун UFC`нинг учинчи камарини қўлга кирита олмаслиги тушунтирилди 0 12:42Мбаппе "Реал" таркибида ЕЧЛда 26 та ўйинда 23 та гол урди 0 12:11Олти нафар дзюдочимиз Hungary Grand Slam 2026 турнирида иштирок этади 0

21 дек 16:50
Янгиликлар

Футбол

Фозил Мусаев Японияда ўйнайдиган биринчи ўзбек футболчисига айланди

Сўнги ярим йилни Қаршининг “Насаф” жамоасида ўтказган марказий ярим ҳимоячи Фозил Мусаев “Жубило Ивата” клуби билан “2+1” кўринишида шартнома имзолади.

Бу ҳақда сайтимизга унинг агенти – халқаро спорт юристи Санъат Шарипов маълум қилди.

- Олиб борилган музокараларга ниҳоят нуқта қўйдик. Муваффақиятли ўтган тиббий кўрикдан сўнг битимга имзо чекдик. Ўзбек футболи трансфер оламида бу ўзига яраша катта воқеа бўлди, деб ҳисоблайман.

Ҳали шу пайтгача Японияда ўзбекистонлик ўйинчи тўп сурмаган эди. Фозил бу борада илк ҳамюртимизга айланди. Шартнома уч йилга мўлжалланган бўлиб, “2+1” схемаси бўйича имзоланди.

J-лига – Осиёдаги энг кучли миллий чемпионатлардан бири. Шу боис Мусаевнинг бу ерга ўтиши терма жамоамиз учун ҳам, шубҳасиз, яхши томонга хизмат қилади.

Рақобат ўта кучли биринчиликда Фозил янада тобланиб, термамизнинг етакчиларидан бирига айланишига умид қиламиз, - дейди футболчига “Кун чиқар юрт”га сафар давомида ҳамроҳлик қилган Санъат Шарипов.


Ушбу тарихий трансфер борасида футболчининг ўзи қуйидаги фикрларни билдирди:

- Мен нафақат ўзим учун, балки Японияда бутун Ўзбекистон номи учун ҳам тўп сураман. Бу менга катта имконият. Шунинг учун боримни бериб ўйнашим лозимлигини ҳис қилиб турибман.

Бу ерга келиб, мен клуб раҳбарияти, жамоа ва шарт-шароитлар билан танишдим. Менга ҳамма нарса маъқул келди. Барчаси аъло даражада. Буёғига энди мендан талаб этиладиган ягона нарса – чиройли футбол кўрсатиш. Бу мен учун нафақат футболчилик фаолиятимдаги, балки умуман бутун ҳаётимдаги муҳим босқичлардан бири бўлади.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз, “Жубило Ивата” Япониянинг энг номдор ва унвонлар қўлга киритиш бўйича энг етакчи клубларидан саналади.

Мамлакатнинг тўрт карра чемпиони таркибида бразилиялик Дунга, италиялик Сальваторе Скиллачи, россиялик Дмитрий Радченко каби ўз вақтининг машҳур футболчилари тўп суришган.

Бу жамоани бир пайтлар Луиз Фелипе Сколари ҳам бошқарган. Ҳозирда “Жубило Ивата”га Япония ва Осиё футболининг ўтмишдаги юлдуз ўйинчиларидан бири Хироши Нанами бош мураббийлик қилмоқда.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг