22 мар 08:50
Янгиликлар
Футбол
Футбол. Бугун Ўзбекистон Уругвайга қарши ўйнайди
Кеча Хитойда "China Cup-2019" халқаро турнири старт олди.
Мусобақанинг биринчи ярим финал ўйинида Хитой терма жамоаси Таиландга қарши баҳс олиб борди ва 0:1 ҳисобида ютқазди.
Бугун турнирнинг иккинчи ярим финалида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Уругвайга қарши майдонга тушади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 16:35да Наннинг шаҳридаги "Guanxi Sports Centre" стадионида бошланади.
Мазкур учрашув бугун 21:00да "Спорт" телеканали орқали ёзиб олинган ҳолда намойиш этилади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар