UZ

Сўнгги янгиликлар

14:05"Астон Вилла" АПЛ антирекордини такрорлади 0 13:34Чемпионликдаги мағлубият, нокаут бўлган Тайсон - Octagon 91 турниридан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:03Ислам Махачев Олимпия чемпионининг чақирувига жавоб қайтарди 0 12:32"Чимаевни мағлуб этсам, чемпионликка йўлим қисқаради" - Кайо Борральо 0 12:01Барколя дебют учрашувида рекордини ўрнатди 0 11:30Барроуз Москвадаги ғалабасидан кейин Махачевга "вызов" ташлади 0 10:59Валентина Шевченко UFC чемпионлик камаридан воз кечди 0 10:28Пара велоспорт тарихида илк бор: Ўзбекистон жаҳон чемпионатида 2 та олтин медаль қўлга киритди! 0 09:57Бензема Саудия Арабистони чемпионати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин 0 09:26Москвадаги RAF турнирининг барча натижалари: Чимаев ва Садуллаевда ғалаба. Шара Буллетда-чи? 0 08:55Нурсултон Рўзибоев октагонга чиққан UFC турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 08:24Александр Усик қачон расмий футбол ўйинида дебют қилиши ҳақида саволга жавоб берди 0 07:30Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" "Ал Насср"ни мағлуб этди 0 02:50UFC Paris: Асосий кард жангларининг барча натижалари бир саҳифада 0 02:39Кутилганидек ўтмаган ва Рўзибоевнинг ғалабали серияси барҳам топган жангдан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

08 июн 06:18
Янгиликлар

Футбол

Футбол. Ўзбекистон терма жамоаси Уругвайга имкониятни бой берди

Уругвай пойтахти Монтевидео шаҳридаги “Сентенарио” стадионида Уругвай ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ўз ниҳоясига етди.

Учрашувда вакилларимиз 3-0 ҳисобида мағлуб бўлишди. Учрашувда миллий терма жамоамизнинг мураббийлари асосан ёш футболчиларни синовдан ўтказишди.

Баҳсдаги дастлабки голни 31-дақиқада Жоржиан де Арраскаэта киритди. У Луиз Суарес томонидан ошириб берилган тўпни дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни очди. 53 дақиқада Рустам Ашурматов тўпни қўл билан ўйнади деган хулосага келган ҳакам, Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозасига пеналти белгилади. Пеналтини Луиз Суарес аниқ бажариб ҳисобни 2:0 га етказди. 73 дақиқада бурчакдан оширилган тўпни Хосе Мария Хименес дарвозамизга аниқ йўллаб Уругвай терма жамоасининг 3-голини киритди.

Гарчи ўйинда имконият бой берилган бўлса ҳам, таркибимиздаги бир қатор ёш футболчилар учун жаҳон чемпионатининг иштирокчиси бўлган Уругвай терма жамоасига қарши кечган бу учрашув катта тажриба мактаби бўлганини таъкидлаб ўтиш зарур.

Миллий терма жамоамиз навбатдаги ўртоқлик учрашувини 2018 йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳрида Қатар миллий терма жамоасига қарши ўтказади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун кучли рақиблар билан ўртоқлик ўйинлари ташкил қилиш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар давом этади.

Ўртоқлик учрашуви
Монтевидео, “Сентенарио” стадиони
Уругвай – Ўзбекистон 3:0

Голлар: Жоржиан де Арраскаэта (31), Луиз Суарес (54), Хосе Мария Хименес (73)
Уругвай МТЖ: 1. Фернандо Муслера, 16. Максимилиано Перейра (Диего Лаксалт, 58), 3. Диего Годин, 2. Хосе Мария Хименес, 22. Мартин Касерес, 8. Нахитан Нандез, 6. Родриго Бентанкур, 15. Матиас Весино (Лукас Торрейра, 58), 10. Жоржиан де Арраскаэта (Карлос Санчес, 65), 9. Луиз Суарес (Кристиан Стуани, 83), 21. Эдинсон Кавани.
Ўзбекистон МТЖ: 1. Суюнов Элдор, 2. Ашурматов Рустам, 3. Аъзамов Шерзод, 4. Комилов Акромжон, 6. Ғаниев Азиз (Алибоев Икром, 73), 7. Хамробеков Одил (Ғиёсов  Хуршид, 73), 10. Турғунбоев Азиз (Яхшибоев Жасур, 58), 11. Ўринбоев Забиҳилло (Абдухолиқов Бобур, 45), 15. Муҳаммадиев Шухрат (Отахонов Аббос 58), 17. Машарипов Жалолиддин, 22. Сиддиқов Жавоҳир (Шихов Санъат, 81).
Огоҳлантиришлар: Жалолиддин Машарипов (9), Рустам Ашурматов (53), Матиас Весино (57)
Четлатиш: Комилов Акромжон (79).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг