UZ

Сўнгги янгиликлар

10:43Мессидан сўнг Аргентина терма жамоасини сардори ким бўлиши маълум 0 10:12"Ана шу қора йигит". Раҳмонов треш-ток учун UFC`нинг қайси жангчисини калтакламоқчи эканини айтди 0 09:41UFC’да Жастин Гэтжи ва Илия Топурия ўртасидаги реванш жанги муҳокама қилинмоқда 0 09:10Тони Фергюсон чемпионлик камарини собиқ футболчидан ҳимоя қилади 0 08:39Sofascore. Каримов "Лугано" сафида илк бор тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган ўйинида неча баҳо олди? 0 08:08Майкл Пейж Нурсултон Рўзибоевга қарши жангдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди 0 17:11"Бу шармандалик бўлади". Боксчи Қозоғистон терма жамоасини Олимпиада-2028`да муаммолар кутаётганини тахмин қилди 0 16:40Тошкент халқаро ярим марафонида ғолиб ва совриндорлар аниқланди 0 16:09Мареска "Сити"нинг рекорд даражадаги ҳаражатлари ҳақида фикр билдирди 0 15:38Богдан Гусков Нурсултон Рўзибоевнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 15:07Тайсон Фьюри Жошуа билан жангни ташкил қилаётгани учун бир инсонга раҳмат айтди 0 14:36Шевченко томонидан бўшатилган UFC чемпионлик камари учун кимлар жанг қилиши маълум + ПОСТЕР 0 14:05"Астон Вилла" АПЛ антирекордини такрорлади 0 13:34Чемпионликдаги мағлубият, нокаут бўлган Тайсон - Octagon 91 турниридан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:03Ислам Махачев Олимпия чемпионининг чақирувига жавоб қайтарди 0

01 фев 10:52
Янгиликлар

Футбол

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Осиё чемпионатидаги иштирокини бошлайди

Теглар :  Футзал
Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бугун, 1 февраль куни Осиё чемпионатидаги иштирокини бошлайди.

“B” гуруҳидан жой олган Ўзбекистон дастлаб Жанубий Корея билан куч синашади.

Ўйин олдидан ўтказилган расмий тадбирда томонлар қандай либосларда ўйнашини келишиб олишди. Баҳодир Аҳмедов шогирдлари кўк рангли либосларда, кореяликлар эса оқ рангли формаларда ўйнашади.

Ушбу гуруҳдан ўрин олган яна бир ўйинда Япония ва Тожикистон термалари ўзаро баҳс олиб боради. Ҳар икки ўйин University of Taipei Gymnasium спорт мажмуасида ўтказилади.

Футзал. Осиё чемпионати

“B”гуруҳи, 1-тур

1 февраль, пайшанба

13:30     Ўзбекистон – Жанубий Корея 

16:00     Япония – Тожикистон

Учрашув соатлари Тошкент вақти билан кўрсатилган.


Мусобақадаги илк ўйин олдидан терма жамоамиз устози Баҳодир Аҳмедов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Аслида қитъа чемпионатига 2016 йили Колумбияда ўтган Жаҳон чемпионати иштирокчиларини, тажрибали профессионал футзалчиларни олиб кетсак ҳам бўларди. Аммо биз келажакни кўзладик. 2020 йили бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланма олишни мақсад қилдик. Бунинг учун таркибни бугундан тайёрлашимиз, шакллантиришимиз лозим. Яна икки йилдан кейин 2016 йилда тўп сурган футзалчиларимизнинг аксариятининг ёшлари улғаяди, жисмоний ҳолати чегараланади.

Бугундан тажриба орттириб борган ёшларимиз эса икки йилдан кейин айни кучга тўлган, футзалимиз анъаналарини  давом эттиришга қодир  ҳолга келишади. Қолаверса, бугунги ёшларимизни ҳам тажрибасиз дея олмайман, ўтган йили Туркманистон пойтахти Ашхободда ёпиқ спорт иншоотларида ўтадиган Осиё ўйинларида эришган муваффақиятлари уларнинг имкониятлари қандай эканлигини кўрсатди. Шогирдларимнинг ёш бўлишларига қарамай, дадил ҳаракатларидан, шижоатларидан, ғалабага бўлган иштиёқларидан хурсанд бўлдим. Тўғри, ўшанда ҳам анча-мунча камчиликлар бор эди, аммо буни халқаро ўйинлар тажрибаси камлиги билан изоҳлаб, шулар устида ишладик.

Аслида футзал бўйича терма жамоамизнинг қитъада ўз обрўси, ўз ўрни бор. Кучли тўртлик қаторида тилга олинадиган термамиз фақатгина 2012 йилги қитъа чемпионатида кўнгилдагидек иштирок эта олмаганди. Ўшандан кейин қитъа миқёсидаги рейтингимизни юқори ўринларда сақлай олдик. Бу гал ҳам айнан шу рейтингимизни сақлашни ният қилганмиз. Шу мақсадда узоқ муддатли тайёргарлик жараёнларини ўтказдик. Асосий эътиборни ўқув-машғулот йиғинларига қаратдик, йиғинларни хорижларда ҳам ташкил этдик.

Энг муҳими, йигитларнинг ўзида чемпионлик кайфияти бор. Айниқса, куни кеча Олимпия термамизнинг Хитойда ўтган Осиё чемпионатида ғолиб чиқиб, катта воқеликка сабаб бўлганликлари, юртда юқори савияда кутиб олинганлиги, Президентимиз томонидан муносиб тақдирланганлиги, ҳаммадан ҳам халқимизнинг олқишига сазовор бўлганликлари футзалчиларимиз руҳиятини янада кўтариб юборди. Улар ҳам шу каби муваффақиятлар қозонишни аҳд қилишди.

Бунинг устига Миллий Олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умиджон Аҳмаджонов футзалчиларимизга қарата “Сизлар ҳам чемпион бўлинглар, сизларни ҳам ҳудди шундай кутиб оламиз, Олимпиячиларимиз каби рағбатлантирамиз”, дея таскин беришлари йигитларимизнинг  кучига-куч, ғайратига-ғайрат қўшди.

Биз ҳам халқимизнинг хурсандчилик онларини давом эттиришни, мутасаддиларимиз ишончларини оқлашни, ота-она, Ватан олдидаги бурчларимизни адо этишни биринчи галдаги вазифамиз деб биламиз", - дейди Баҳодир Аҳмедов. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
01 фев 15:10:31
Ilhomjon Abdujalilov
13-2 Ғалаба мубораку
   
01 фев 11:01:15
Husniddin Mirzaliyev
Omad!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг