UZ

Сўнгги янгиликлар

18:17Фабио Каннаваро: "Агар А Серия клубидан таклиф тушса, буни..." 0 17:46Фёдор Емельяненко Хабиб Нурмагомедов билан кўргазмали жангга розилик берди 0 17:15Нодирбек Якуббоев Freestyle Friday ғолиби! 0 16:44"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди 0 16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0

22 май 19:16
Янгиликлар

Бошқалар, Футбол

Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон - ярим финалда!

Бугун Таиландда футзал бўйича тарихда илк маротаба ўтказилаётган U-20 Осиё чемпионатининг чорак финал беллашувлари бўлиб ўтди.

Хосе Мария Мендез бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Мўғулистонга қарши баҳс ўтказди. Кескин ўтган учрашувнинг асосий вақтида 6:6 ҳисоби қайд этилди. Қўшимча таймларда эса вакилларимиз дастлаб гол ўтказиб юборишларига қарамай якунда 4:1 ҳисобида зафар қучиб ярим финалга йўлланмани қўлга киритишди.

Умумий ҳисоб 10:7! Ўзбекистон ёшлари энди ярим финалда Ироқ билан беллашади. Бугун Ироқ Японияни 1:0 ҳисобида таслим қилди. Иккинчи ярим финалда эса Таиланд ва Эрон ўзаро беллашишади.

U-20 Осиё чемпионати

Чорак финал, 22.05.2017
"Hua Mark Indoor Stadium", 17:00

Ўзбекистон U-20 - Мўғулистон U-20 - 10:7
Голлар:
Х.Эркинов 10, А.Усмонов 10, 17, Х.Нишонов 11, Б.Ризаев 13 - А.Темужин 8, Б.Баттулга 9 (дабл пенальти), Э.Бат-Оргил 12, Т.Ганзориг 16
Амалга оширилмаган дабл пенальти: Б.Баттулга 15

Ўзбекистон U-20 (биринчи бешлик): 12.Суннатжон Анваров, 7.Илҳомжон Ҳамроев, 11.Хушнур Эркинов, 13.Акбар Усмонов, 14.Саид Ризо Миршарофов.
Захира: 1.Мирислом Миралиев, 2.Шоҳжаҳон Шоназаров, 3.Ботирбек Ризаев, 4.Асли Муҳаммадиев, 5.Олимжон Воҳидов, 6.Меҳрож Худойбердиев, 8.Хусниддин Нишонов, 9.Равшан Исматуллаев, 10.Дониёрбек Тоҳиров.

Мўғулистон U-20 (биринчи бешлик): 14.Пуревдорж Бадамсережид, 4.Эрденебат Бат-Оргил, 7.Батбаатар Баттулга, 10.Тсолмонбаатар Ганзориг, 11.Алтансуҳ Темужин.
Захира: 1.Кҳишигбаатар Билегдемберел, 2.Гарамбазар Банзрагҳ, 3.Мунзул Мунтенкер, 5.Баянсаиҳан Энҳсаиҳан, 6.Эрден-Ундраҳ Баттогтоҳ, 8.Билгуун Тсетсегма, 9.Йесуҳеи Ойунбилег, 12.Тувшинтуг Ууганбаяр, 13.Тсогт-очир Жаргалтуя.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг