09 дек 09:41
Янгиликлар
Бокс/ММА
Фьюри Уайлдерга қарши реванш жангига тайёргарликни бошлади
Супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри яна бир катта жангга тайёргарликни бошлади.
Британиялик боксчи WBC чемпиони америкалик Деонтей Уайлдерга қарши реванш жангини ўтказади. Кеча WBC ташкилоти расман реванш жангининг ўтказилишини эълон қилган эди.
“Бир неча килограммга вазн ташлашим керак. Бу яна бир катта жангга муносиб тайёргарлик кўриш йўлидаги биринчи босқич бўлади. Мен йўлга чиқдим. Жараённи кузатиб боринг”, - дея ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар қолдирган Фьюри.
Эслатиб ўтамиз, бир ҳафта аввал Уайлдер ва Фьюри ўртасида ўтказилган дастлабки жанг кутилмаганда дуранг натижа билан якунланган эди.
Ҳавола :
Манба : isport.ua
Фикрлар