UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Месси ва Роналду тарихда илк бор бир жамоада ўйнайди! 0 19:02Исроил Мадримов илмий унвонга эга бўлди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 18:42Шавкат Раҳмонов Махачевни танқид қилди 0 18:16Наоя Иноуэ фаолиятини қачон якунлаши мумкинлигини айтди 0 17:45Усикнинг жамоаси Тайсон Фьюрининг чақирувига жавоб берди 0 17:13"Барселона" собиқ футболчиси бутсаларини михга илди 0 16:42UFC рейтинги янгиланди. Нурсултон Рўзибоевнинг вазнидаги ҳолат қандай? 0 16:13"Энди Пётр Янни нокаут қилишим мумкин. Биринчи жангимизда жуда ёш эдим" - Сонг Ядонг 0 15:40Арман Царукян: "Махачев билан жангми? Аввал енгил вазнда камида беш марта чемпионликни ҳимоя қилмоқчиман" 0 15:12"Манчестер Сити" футболчиси энди Саудия Арабистони Про лигасида ўйнайди 0 14:30Шавкат Раҳмонов нима учун Чимаев билан тушунмовчилик бўлгани ҳақида гапириб берди 0 13:45Қозоғистон Осиё ўйинлари учун таркибини расман эълон қилди 0 13:13"Торехан қайси асосга кўра танлаб олинди?". Жусуповнинг мураббийи Қозоғистон терма жамоасидаги адолатсизлик ҳақида гапирди 0 12:42ПСЖнинг 10 футболчиси "Олтин тўп" мукофотига даъвогарларнинг Топ-30`талигига киритилди 0 12:11Бекзод Қурбонов Германиядаги турнирда шоҳсупага кўтарилди 0

01 июл 11:14
Янгиликлар

Футбол

Германия U-21 – Европа чемпиони!

Германия U-21 терма жамоаси Польшада якунланган Европа чемпионати ғолибига айланди.

Улар ҳал қилувчи финал учрашувида Испания терма жамоасини кичик 1:0 ҳисобида мағлуб этишди. Ягона гол 40-дақиқада Митчелл Вайзер томонидан киритилди. Вайзер Жереми Толян узатиб берган тўпни боши билан дарвозанинг юқори “тўққизлиги”га жойлаб қўйди.

Шу тариқа, Германия терма жамоаси ўз тарихида иккинчи бор Европа чемпионига айланди. Олмонияликлар 2009 йилда ҳам қитъанинг тенгсиз жамоаси бўлишган эди.


Бу ёш тоифасида Италия терма жамоаси рекордчи ҳисобланади. “Мовий гвардиячилар” ўз тарихларида 5 маротаба Европа чемпиони бўлишган.

Германия – Испания 1:0

Гол: 1:0 – 40 Вайзер.

Германия U-21: Поллерсбек, Кемпф, Штарк, Толян, Вайзер, Филипп (Озтуналы, 87), Хаберер (Кор, 83), Арнольд, Майер, Гнабри (Амири, 81), Герхардт.

Испания U-21: Аррисабалага, Хорхе Мере, Кастро (Гайя, 51), Бельерин, Вальехо, Себальос, Маркос Льоренте (Майораль, 83), Асенсио, Сауль, Деулофеу, Сандро Рамирес (Иньяки Уильямс, 71).

Огоҳлантиришлар: Сауль (43), Арнольд (47), Хаберер (50), Штарк (52), Маркос Льоренте (54), Майер (78), Вальехо (89).


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг