16 дек 09:07
Янгиликлар
Ғоибназаровнинг рақиби яна ўзгарди, у бугун украиналик боксчига қарши рингга чиқади
Чарм қўлқоп устамиз Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида ташкил этилаётган профессионал бокс кечасида рингга кўтарилади. Уч кун аввал Ғоибназаровнинг рақиби ўзгариб, аргентиналик Мауро Максимилиано Годой ўрнига мексикалик Хавьер Меркадо тайинланганди.
Ажабланарлиси, жангга бир кун қолганида Фазлиддиннинг рақиби яна ўзгарди. Унга кўра, бугун ҳамюртимиз украиналик Владислав Барановга қарши жанг ўтказади. 24 ёшли Баранов проф рингда 13 та жанг ўтказган. Ҳисобида 6 та ғалаба, 5 та мағлубият ва 2 та дуранг натижа бор. Тўртта жангда рақибларини нокаутга учратган.
Фазлиддин Ғоибназаров эса шу кунгача проф боксда 8 та жанг ўтказган ва уларнинг 7 тасида ғалаба қозонган (4 та нокаут). Битта жангда эса имкониятни бой бериб қўйган.
Фикрлар