UZ

Сўнгги янгиликлар

17:40Алекс Перейра Ган билан жанг аслида қачон ўтказилиши кераклигини айтди 0 16:12Моуринью "Реал Мадрид"нинг олти футболчисини трансферга қўяди 0 15:30"Менга Жейк Полни боксдан йўқотиш вазифаси қўйилганди. Вазифани виждонан бажардим" - Жошуа 0 14:58"Гэтжи мени кибрли деб ҳисоблайди, аммо бу қандай тугашини биласизлар" - Топурия 0 14:086 нафар боксчимиз World Boxing рейтингида пешқадам сифатида қайд этилди 0 12:54Саудия Арабистони Жаҳон чемпионати ўйинлари учун бепул чипталар тарқатади 0 11:32Хотамбек Бойназаровга мағлуб бўлган жангчи UFC'га ўтди 0 10:56Нурмагомедов Макгрегорнинг қайтишига ишонмаяпти 0 09:33Дмитрий Бивол фаолиятини якунлаш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 08:57Водилда белбоғли кураш бўйича анъанавий турнир ўтказилди 0 08:12ФИФА Жаҳон чемпионати олдидан Абдуқодир Ҳусановга алоҳида эътибор қаратди 0 19:31Сенсация: Соболенко Диана Шнайдерга ютқазиб, «Ролан Гаррос»ни тарк этди 0 18:54"Tashkent Open Judo Kids Cup IV" мусобақаси бошланди 0 18:26Шаҳрам Ғиёсов WBO рейтингидан ҳам чиқарилди 0 17:58Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг энг қиммат футболчиси! 0

21 мар 14:43
Янгиликлар

Бокс/ММА

Головкин Альваресни допингда айблади, текширувчиларни эса террорчи деб атади

Профессионал бокснинг ўрта вазн тоифасида учта йўналиш бўйича жаҳон чемпиони Геннадий Головкинни допинг қабул қилаётганда айблади.

Қозоғистонлик боксчи Калифорнияда давом этаётган машғулоти чоғида маҳаллий журналистларга интервью берди. Саволларга жавоб берар экан, Головкин Альвареснинг жамоаси била туриб допинг истеъмол қилаётганини айтди. 

“Қўйсангизчи, қанақа гўшт, - деди Головкин. - Канелонинг жамоаси таъқиқланган моддалардан фойдаланаётганини жуда яхши билади. Улар буни беркитишга ҳаракат қилишяпти. Сауль биринчи кун боксда эмас. Уни детекторда текшириб кўринглар, шунда ҳаммаси ойдинлашади. Мен илк жангимиздаёқ унинг “тоза” эмаслигини билгандим. Ўша жанг видеосини такроран томоша қилсангиз, таъқиқланган препаратларнинг шундоққина изи кўринади”.

Мексикалик боксчининг жамоаси таъқиқланган кленбутерол моддаси унинг қон таркибига гўшт орқали тушиб қолганини рўкач қилаётганди. Айни пайтда Невада Спорт комиссияси бу борада изланиш олиб боряпти. Головкин бу ташкилотни ҳам жиддий тарзда танқид остига олди. 

- Улар вазиятга юмуқ кўз билан қарашяпти. Мен жангни қайта кўриб чиқиб, фикрим қанчалик тўғри эканлигига яна бир бор иқрор бўлдим. Спорт комиссиясида ишлаётганлар одам эмас, улар спортни ўлдираётган террорчилар! Уларнинг жойи қамоқда!, -деди Головкин.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг