UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0

16 май 11:48
Янгиликлар

Шахмат

Grand Chess Tour: Super Chess Classic Romania 2026. Cиндаров 2-турда азалий ҳинд рақиби билан ўйнади

Руминия пойтахти Бухарест шаҳри мезбонлик қилаётган шахмат бўйича мукофот жамғармаси 475 000 АҚШ долларини ташкил этувчи нуфузли турнирда 2-тур ортда қолди.

Мусобақада юқори рейтингга эга ўн нафар гроссмейстер бош соврин ҳамда катта миқдордаги мукофот пуллари учун баҳс олиб боришяпти. Улар орасида "Номзодлар турнири" ғолиби Жавоҳир Синдаров ҳам бор. Ҳамюртимиз 1-турда қора доналарда руминиялик Богдан-Даниэль Дикка қарши ўтказиб, якунда дурангга имзо чекканди. 

Афсуски, кеча оқшом ўтказилган 2-турда Жавоҳир оқ доналарда ўйнаганига қарамай, ҳиндистонлик азалий рақиби Рамешбабу Праггнанандҳага имкониятни бой бериб қўйди. Сўнгги иккита турнирда Синдаровнинг ўйинида пасайиш кузатилди. Кечаги мағлубиятдан кейин ҳамюртимиз 0,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра охирги ўринга тушиб кетди. 

Иккинчи турда франциялик Максим Вашье-Лаграв қора доналарда ўйнаб, ватандоши Алиреза Фирузджани таслим этди ва 1,5 очко билан қўшимча коэфицентлар ҳисобига пешқадамликни қўлга олди. Рамешбабу ва германиялик Винсент Кеймер ҳисобида ҳам 1,5 очкодан бор ва улар кучли учликни якунлаб туришибди. Кеча Кеймер мезбонлар вакили Богдан-Даниэл Дикдан устун келган.  

Эътиборлиси, бугун 3-турда Жавоҳир Синдаров карвонбоши Максим Вашье-Лагравга қарши қора доналарда ўйнайди ва агар ғалаба қозонса, вазиятини анча ўнглаб олади. Бугунги учрашувлар ҳам бизнинг вақт билан соат 18:00да бошланади. Чемпион 100 000 долларни қўлга киритади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг