UZ

Сўнгги янгиликлар

15:07Тайсон Фьюри Жошуа билан жангни ташкил қилаётгани учун бир инсонга раҳмат айтди 0 14:36Шевченко томонидан бўшатилган UFC чемпионлик камари учун кимлар жанг қилиши маълум + ПОСТЕР 0 14:05"Астон Вилла" АПЛ антирекордини такрорлади 0 13:34Чемпионликдаги мағлубият, нокаут бўлган Тайсон - Octagon 91 турниридан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:03Ислам Махачев Олимпия чемпионининг чақирувига жавоб қайтарди 0 12:32"Чимаевни мағлуб этсам, чемпионликка йўлим қисқаради" - Кайо Борральо 0 12:01Барколя дебют учрашувида рекордини ўрнатди 0 11:30Барроуз Москвадаги ғалабасидан кейин Махачевга "вызов" ташлади 0 10:59Валентина Шевченко UFC чемпионлик камаридан воз кечди 0 10:28Пара велоспорт тарихида илк бор: Ўзбекистон жаҳон чемпионатида 2 та олтин медаль қўлга киритди! 0 09:57Бензема Саудия Арабистони чемпионати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин 0 09:26Москвадаги RAF турнирининг барча натижалари: Чимаев ва Садуллаевда ғалаба. Шара Буллетда-чи? 0 08:55Нурсултон Рўзибоев октагонга чиққан UFC турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 08:24Александр Усик қачон расмий футбол ўйинида дебют қилиши ҳақида саволга жавоб берди 0 07:30Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" "Ал Насср"ни мағлуб этди 0

31 май 08:26
Янгиликлар

Бокс/ММА

“Губернатор кубоги”. Бугун 7 боксчимиз олтин медал учун рингга чиқади

Бугун Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича нуфузли “Губернатор кубоги” мусобақаси якунланади.

Халқаро турнирнинг ярим финал жангларидан сўнг 7 нафар чарм қўлқоп устамиз финал йўлланмасини қўлга киритган эди. Бугун улар “Губернатор кубоги”нинг олтин медали учун рингга кўтарилишади.

Эътиборлиси, улардан икки нафари - Рио Олимпиадаси чемпиони Шаҳобиддин Зоиров ҳамда Миразиз Мирзаҳалилов -56 кг вазнда ўзаро чемпион номини аниқлашади. 

Ярим финалда мағлубиятга учраган Жасурбек Латипов, Иқболжон Холдоров ва Санжар Турсуновлар эса халқаро турнирнинг бронза медали билан тақдирланишди. 

Финал жуфтликлари:

-49 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Батор Сагалуев (Россия)

-56 кг: Шаҳобиддин Зоиров - Миразиз Мирзаҳалилов

-60 кг: Шунқор Абдурасулов - Алберт Батыргазиев (Россия)

-75 кг: Исроил Мадримов - Глеб Бакши (Россия)

-81 кг: Бектемир Мелиқўзиев - Георгий Кушиташвили (Россия)

+91кг: Баҳодир Жалолов - Владислав Муравин (Россия)

Рейтинг:    

Фикрлар

   
31 май 23:00:35
Tilla bola
bek!. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Oltin medalchilarimiz nechta bõldi. Kõrganla bormi.
Rassiya 4 oltin 5 kumush
Uzbek 4 oltin 3 kumush
Armaniston 1 oltin 1 kumush
Qirgiziston 1 oltin
Qozoģiston 1 kumush
Bronzalarni toliq eslolmiyman.
   
31 май 22:01:35
bek!.
Oltin medalchilarimiz nechta bõldi. Kõrganla bormi.
   
31 май 11:55:48
Tilla bola
Bek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шу билан бирга яна бир жиҳат борки, яқинлашиб келаётган Осиё ўйинларида 81, 91 ва +91 кг вазн тоифалари қатнашмаслиги мумкин. Бу ҳолатда эса, Исроил Мадримовни 69 кг.да ва Бектемирни 75 кг.да мусобақаларга жалб этиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Madrimov bilan Meliqozievni vazn tashlashi qiyin masala ayniqsa Madrimovga .Osiyo da 60 kgda Shunqordan oltin medal kutsa boladi chunki piterda birgina u 4ta jang otkazdi va sport formasi ideal darajada ekanligini korsatdi.Zoirov ham 52 ga qaytmasligi deyarli aniq bu holatda Fayzovni olib ketishi mumkin. 69 da Gaipovni oborish befoyda ekanligi aniq bob qoldi Bobousmon Boturovni sinab korish kerakmi.
   
31 май 09:28:50
Bek
Шу билан бирга яна бир жиҳат борки, яқинлашиб келаётган Осиё ўйинларида 81, 91 ва +91 кг вазн тоифалари қатнашмаслиги мумкин. Бу ҳолатда эса, Исроил Мадримовни 69 кг.да ва Бектемирни 75 кг.да мусобақаларга жалб этиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.
   
31 май 09:26:27
Bek
Ярим финал жангларида ажойиб ғалабаларга гувох бўлдик. Айниқса Миразизбек Мирзахалиловни Россиянинг 56 кг вазн тоифасидаги 1-рақамли боксчиси Бахтовар Назиров устидан қозонилган ғалабаси уни айни пайтдаги имконияти жуда юқори эканлигидан далолат беради. Аксинча Жасурбек Латиповнинг Қозоғистоннинг 2-рақамли боксчиси Азат Махмедовга имкониятни бой берганлиги, уни Осиё ўйинлари олдидан ғалаба қозониш имкониятини пасайтиради. Мазкур ҳолат, Осиё ўйинлари олдидан бир қатор ротацияларни амалга оширишга зарурат туғдирмоқда. Жумладан, Шахобиддин Зоировни 52 кг вазн тоифасига қайтариш зарур. Чунки уни қўли, бўйи, гавда тузилиши ва зарба кучи 56 кг учун камлик қилаяпти ва бу ҳолат Осиё ўйинларида Қозоғистонлик Қайрат Ералиевга рақобатни бой беришини эҳтимолини оширади. 52 кг.да эса Шахобиддинга тенг келадиган боксчи йўқ. Шунингдек, Миразиз Мирзахалиловни 56 кг вазн тоифасида "яширин қурол" сифатида Осиё ўйинларида иштирокини таъминлаш бизга ушбу вазнда олтин медал тақдим этиши мумкин. Сабаби, яқинда Қозоғистонда ташкил этилган 4 давлат боксчилари турнирида Миразиз Қайрат Ералиевни қийин ахволга солиб қўйди ва фақат мезбонлик омилигина Қайратни қутқариб қолди. Бундан ташқари, 60 кг вазн тоифасида Шунқор Абдурасуловнинг имконияти жуда паст ва 69 кг вазн тоифасида Махмуд Ғоиповнинг Осиё ўйинларида совриндорлар қаторидан жой олиш имконияти деярли "0"га тенг. Ушбу ҳолат бўйича мураббийлар жиддий бош қотириши зарур.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг