UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

17 окт 08:21
Янгиликлар

Дзюдо

Гулчеҳра Ҳасанова: "Соғлом овқатланиш деганда диета қилишни тушунмаслик керак"

Шубҳасиз, икки соҳа, яъни спорт шифокорлари ва диетологларнинг атлетларимиз эришаётган муваффақиятида хиссаси ҳамда хизмати катта.

Бежизга спорти тараққий этган мамлакатлар бу йўналишга алоҳида эътибор қаратмайди. Бизнинг федерация ва клубларимиз ҳам тараққиётдан ортда қолмаслик учун жаҳон тажрибасига мурожаат қилишяпти. Суҳбатдошимиз Ўзбекистон дзюдо федерацияси диетологи Гулчеҳра Ҳасанова. 

- Спортда диетологларнинг ўрни ва роли ошиб боряпти. Натижаларнинг ижобий бўлишида сиз ва ҳамкасбларингизнинг хиссаси ҳам катта. Шундай эмасми?

- Биласизми, биз мураббийлар билан бир тилда гаплашишимиз керак. Акс ҳолда натижа ижобий бўлмайди. Шунингдек, спорт нутрициологиясини лаборатория ва функционал диагностикасиз тасаввур қилиш қийин. Буларсиз спортчига ҳеч нарса тавсия қила олмаймиз. Фойдали коэфицентларни ҳам аниқлаб бўлмайди. Ўқув курсида шу ҳамда бошқа қизиқарли ва долзарб мавзулар ҳақида сўз борди. 

- Ўзбекистонни Европа давлатлари билан таққослаганда, қандай янгилик ва шу билан бирга устунликлар бор?

- Биздан фарқли жиҳати шундаки, Европада лаборатор диагностикага жуда катта эътибор қаратилади. Европадан келтирилган жиҳозлар ёрдамида спортчилардан ўта аниқ тахлил олиниб, шунга монанд тарзда ташхис қўйилади. Кейин биологик фаол қўшимчалардан самарали фойдаланишади. Биздан яна бир фарқли томони, таомлар тайёрлашда асосан товуқ ва балиқ гўшти ишлатилади. Мол ва қўй гўштини деярли истеъмол қилишмайди. Денгиз маҳсулотлари жуда кўп ва кенг ассортиментда эканига гувоҳ бўлдим.

- Товуқ ва балиқ гўштидаги калория мол ва қўй гўштидаги калориядан кучлироқми?

- Йўқ. Калория жиҳатдан мол ва қўй гўшти кучли ва тўйимли ҳисобланади. Бироқ улар нисбатан қийинроқ ҳазм бўлади. Балиқ гўштининг эса фойдали томонлари кўпроқ деб ўйлайман. Чунки, денгиз балиғи омега-3 сингари фойдали моддаларга жуда бой. Дзюдо спорт яккакурашлари оиласига мансуб бўлгани учун ўртача 5000-6000 килокалория (ккал)га мўлжаллаб таомнома тайёрлаш керак. 

- Бугунги кунда соҳангизда нимага кўпроқ эътибор қаратиш керак деб ҳисоблайсиз?

- Ҳозирда индивидуал таомнома тузиш ўта актуал, яъни долзарб масала. Бунга Миллий олимпия қўмитаси ташаббуси ҳамда Спорт тиббиёти маркази билан ҳамкорликда генетик қон таҳлилига кўра лицензияга эга бўлган спортчиларга индивидуал таомнома тузиш устида иш олиб боряпмиз. Бугунги кунда соғлом овқатланишни нафақат спортчилар, балки барчага бирдек тадбиқ этиш керак. Фақат шундагина қандли диабет, юрак ишемик касаллиги, камқонлик каби жуда кўп хасталикларнинг олди олинган бўлади. Соғлом овқатланиш деганда халқимиз кўпинча диета қилиш тушунчасини тушунади. Бу нотўғри. Бунда рационал овқатланишни тушуниш керак.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг