UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

20 фев 12:55
Янгиликлар

Дзюдо

Гулистонда замонавий дзюдо зали фойдаланишга топширилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Гулистон шаҳридаги 8-сонли умумтаълим мактабида янги қуриб битказилган ва дзюдо билан шуғулланиш учун ихтисослаштирилган замонавий спорт залининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев, Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининиг ўринбосари – мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов иштирок этди.

"Қисқа фурсатда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон дзюдо федерацияси ҳамкорлигида сирдарёлик ёшлар учун совға ҳозирлашга ҳаракат қилдик. Ўйлайманки, Сирдарё вилоятидан, айнан шу залдан яқин йилларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари етишиб чиқади. Биз яқинда Сирдарё вилояти дзюдосига янги раҳбар сайлагандик. Тўлқин Тулянович дзюдони жуда ҳам яхши кўрадилар. Ишончим комил, бу сирдарёлик дзюдочилар муваффақиятидаги биринчи омил бўлади. Ҳозир ёш дзюдочиларга қараб туриб, янги Ришод Собиров, Давлат Бобоновларни кўргандек бўляпман. Бу нарса уларнинг кўзидаги ишончда намоён бўляпти. Болалар, орзунинг ўзи камлик қилади, фақат меҳнат билан чўққига чиқишингиз мумкин. Шу нарсани ўзингизга шиор қилиб олсангиз, келажакда ота-онангиз, яқинларингиз ва энг муҳими – Ватанимизни кўкларга кўтарасиз. Президентимиз спорт билан шуғулланишингиз учун барча шароитларни муҳайё қилиб беряптилар. Фақат ишлаш қоляпти. Биз сизларга ишонамиз! Энг муҳими, ана шу ишончи сизда ҳам бўлсин", - деди А.Камилов. 

Маълумот учун, бугунги кунда Сирдарё вилоятида 600 нафарга яқин ёшлар дзюдо билан мунтазам шуғулланиб келишмоқда. Ўсмирлар орасидан 4 нафари Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Ушбу кўрсаткичларни янада ошириш, ёшларнинг дзюдо билан профессионал тарзда шуғулланишлари учун янги қурилган спорт залда барча имкониятлар яратилган.

Тадбирда спортчи ёшлар ўзларининг кўргазмали чиқишлари билан барчага кўтаринки кайфият улашди. Шунингдек, иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан эсталик совғалари тақдим этилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг