UZ

Сўнгги янгиликлар

23:59"Номзодлар турнири". Жавоҳир Синдаров муваффақиятли серияни давом эттирмоқда 0 18:44"Барселона" ярим ҳимоячисини йўқотди 0 18:23Допинг туфайли ғалабасидан айрилган ва камига четлатилган қозоғистонлик UFC жангчиси баёнот билан чиқди 0 18:02Шоҳасан Мирзаматов мухлисларга мурожаат билан чиқди (ВИДЕО) 0 17:41Отабек Умаров: "Марафонда қатнашган ва уни юқори савияда ташкил этганларга раҳмат" 0 17:20Роналдиньо: "Ямал ақл бовар қилмайдиган ишларни бажаряпти” 0 16:59Осиё чемпионати. Боксчи-йигитларимиз Марказий Осиё дербиларида ғалаба қозонишди 0 16:38Бокс бўйича Ўзбекистон чемпиони Қозоғистон терма жамоаси сафида дебют қилди 0 16:17Рустам Ассакалов Осиёда 2025 йилнинг энг яхши юнон-рум кураши мураббийи деб топилди 0 15:56ПСЖ Мартинелли учун курашга қўшилди 0 15:35Марказий жанги Двалишвили - Сехудо бўлган RAF 8 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 15:14Шаҳрам Ғиёсов - Жек Кеттерол чемпионлик жанги учун расмий постер тақдим этилди + ФОТО 0 14:53Хабиб "Атлетико" - "Барселона" ўйинига ташриф буюрди ва мадридликлардан совға олди + ФОТО 0 14:32Суперлига 6-турида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди. "Нефтчи" - "Пахтакор" ўйинини ким бошқаради? 0 14:11Қизиқ! Дерек Чисора аниқ зарбалар сони бўйича Деонтей Уайлдерни ортда қолдирди 0

25 июн 07:07
Янгиликлар

Футбол

"H" гуруҳидаги вазият: Польша учун эшиклар ёпилди, Япония пешқадам!

Кеча оқшом ўтказилган ўйинлар билан ЖЧ-2018нинг иккинчи тур учрашувларига якун ясалди.

"H" "квартет"ида фақатгина бир жамоа учун ЖЧ муддатидан аввал якунланди. Польша Колумбиядан қабул қилиб олган йирик мағлубиятдан сўнг гуруҳдан чиқиш имкониятларини йўқотди. 

Япония, Сенегал ва Колумбияда эса нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритиш учун имконият мавжуд. Ушбу гуруҳдан кимлар чиқиши эса 3-турдан кейин ҳал этилади.

Охирги турда Япония нимчорак финал эшикларини эрта ёпиб қўйган Польша билан учрашса, Колумбия Сенегал билан куч синишади. Айни пайтда Япония ва Сенегалда 4 очкодан, Колумбияда ҳисобида эса 3 очко мавжуд. 

Охирги турда Колумбияни фақатгина ғалаба қаноатлантиради. Дуранг қайд этса, унда нариги баҳсда Польша Японияни мағлуб этишига умидвор бўлиб қолади. Сенегални эса дуранг натижаси ҳам кейинги босқичга олиб чиқади.

Японияни эса дуранг натижаси ҳам қониқтиради. Агарда самурайлар Польшадан мағлубиятга учрайдиган бўлишса, унда параллель ўйинда Сенегалнинг ғалабасидан умидвор бўлишади.

P.S. Агарда жамоалар очколари бир хил бўлиб қолса, унда регламент бўйича аввало тўплар нисбати, шунда ҳам тенглик бўлса, унда қайси жамоа кўпроқ гол урганига эътибор берилади. Бу борада ҳам тенглик қайд этилса, унда ўзаро ўйинлар инобатга олинади. 

Агарда шунда ҳам кўрсаткичлар тенг бўладиган бўлса, унда энг кам огоҳлантириш олган жамоа жадвалда юқорига кўтарилади. Барча кўрсаткичлар тенг келадиган бўлса, унда ФИФА “қўр қуръа” орқали ғолибни аниқлайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг