UZ

Сўнгги янгиликлар

11:09Here we go. Маурисио Почеттино - "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи! 0 10:38Нурмагомедов Абу-Дабидаги RAF турнирига киритилмайди 0 10:07Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Диёра Келдиёрова медаллар учун курашга киришади 0 09:36UFC 334 тўлиқ карди тасдиқланди: Сирил Ган – Жош Хокит, Кайла Харрисон – Аманда Нуньес 0 09:05Total Chess. Абдусатторов Дудага қарши ўйинлардан кейин кўтарилди 0 08:34Нурмагомедов ва Двалишвили Абу-Дабида назорат остида қолмоқда 0 08:03Фабио Каннаваро: "Ҳисоб 2:0 пайти "моторни ўчириб қўйдик". Футбол баъзида бешафқат эканини тушунишимиз керак" (Тўлиқ матбуот анжумани) 0 07:32Дана Уайт Двалишвили ва Нурмагомедовни қоралади: "Аҳмоқлар!" 0 07:01Алимханули Канело билан эҳтимолий жангга муносабат билдирди 0 21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0

09 апр 13:23
Янгиликлар

Футбол

Ҳакамлар департаменти раҳбари Эркин Бахтиёров: "VAR атрофидаги хавфсизликни мезбон клуб таъминлаб бериши шарт"

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашуви ҳали анча муҳокама бўлади.

Баҳс сўнггида бош ҳакам Фирдавс Норсафаров VAR'га мурожаат қилиб мезбонлар дарвозасига пенальти белгиланганидан кейин стадионда ва унинг ташқарисида нималар бўлганини кўпчилик кўрди. Қуйидаги суратга эътибор қилинг. Бош ҳакам VAR орқали қийин вазиятдаги жуда муҳим қарорни қабул қилмоқда, унинг ортида 20дан зиёд инсон турибди. Аслида қандай бўлиши керак? VAR ҳудудига кимлар келиши мумкин? Бу ҳудуд ўралган бўлиши керак эмасми? Агар худо сақласин кимдир бош ҳакам VAR'га қараб турганида ортидан мушт тушириб қолса бунга ким жавоб беради? Ўша ўйин бош ҳаками Фирдавс Норсафаровнинг ҳолати қандай? Шу каби саволлар билан ЎФА ҳакамлар департаменти раҳбари Эркин Бахтиёровга мурожаат қилдик.

"Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашуви вақтида VAR атрофида турган одамларнинг расмини ва видеоларини кўрдик. Аслида бу ҳудудда фақат бош ҳакам ва ТВ ходими ўз камераси билан (1 дона) бўлиши мумкин. ТВ ходими ҳакамнинг айтганларини эфирга узатмаслиги шарт.

Бу ҳудуддаги тартиб ва хавфсизликни мезбон клуб таъминлаб бериши шарт. Биласизки ҳар бир клубда хавфсизлик офицери мавжуд. Айнан шу инсон ўйиндан олдин бу жойга ҳеч ким яқинлашмаслигини таъминлаши керак. Лекин кўраяпмизки бир инсон 20 нафар шахсга қарши тура олмайди. Шу боис биргина инсонни айбдор қилмоқчи эмасман. Мени хайрон қолдиргани VAR атрофида иккала жамоа захира ўриндиғидаги инсонлардан ташқари яна бегоналар ҳам борлиги бўлди. Қандай қилиб захира ўриндиғида бўлмаган инсонлар бу жойга келиб қолишди? Балки кейинги турлардан бу ҳудудга етарли миқдорда ИИБ ходимларини қўйиш керакдир.

Шундай воқелардан кейин ҳеч қайси ҳакам Намангандаги ўйинни бошқаришни хоҳламаслиги мумкин, VAR ҳам Наманганга бормаслиги мумкин. Эшитишимга қараганда ТВ ҳам боришга ҳайиқиб қолган. Ўйлаб кўринг ким ҳам моддий зарар бўладиган жойга боришни хоҳлайди?

Бош ҳакам Фирдавс Норсафаров билан ўйин тугаши билан гаплашгандим. Кеча ҳам, бугун, бир соат олдин ҳам телефон орқали суҳбатлашдик. Ҳолати яхши. Жуда оғир ўйиндан чиқиб кетиш жараёнини бошдан кечирмоқда. Ҳакамлар ўша ўйиндан кейин 2-2,5 соат давомида стадион кийим алмаштириш хонасида қолиб кетишган. Эшитишимга қараганда "Пахтакор" футболчилари ҳам 3 соатга яқин стадиондан чиқа олишмаган. Ҳакамларимиз меҳмонхонага боришганида унинг атрофида кўплаб мухлислар бўлган. Шукурки барча ҳакамларимиз соғ-саломат ўз уйларига етиб боришди", - дейди Эркин Бахтиёров championat.asia сайтига.

Бу мавзуда "Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашуви комиссари Саид Шоҳруҳ билан ҳам боғланишга ва унинг фикрларини билишга ҳаракат қилдик. Бироқ комиссарларга интервью бериш мумкин эмас деган жавобни олдик.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг