UZ

Сўнгги янгиликлар

13:20"Уларга ҳакамнинг бағрикенглиги қўл келди". Моуринью ҳакамни танқид қилди 0 12:49Гандбол. Осиё чемпионатида кетма-кет иккинчи ғалабага эришдик! 0 12:18RAF 15 турнирининг барча натижалари: Царукян камарини ҳимоя қилди. Сехудочи? 0 11:47Арман Царукян иштирокидаги баҳс бир дақиқадан камроқ давом этди 0 11:16Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Алавес"га мағлуб бўлди 0 10:45Бокс. Бугун Жаҳон кубогида 7 нафар боксчимиз жанг қилади 0 09:34Нодирбек Абдусатторов ғалаба эвазига Лондон турнири пешқадамига айланди 0 08:03Фомин Hersonissos Challenger турнирида чемпион бўлди 0 07:32"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида шармандали ҳисобда мағлуб бўлди 0 07:01Майкл Моралес: "Ислам Махачевдан ҳеч қандай таҳдид кўрмаяпман" 0 21:58Зокиров билан жанг қиладиган Мокаев: "UFC октагони ташқарисида ўн баробар кўпроқ пул ишлаяпман" 0 20:29Тошкентда шахмат бўйича "Ўзбекистон президенти кубоги" халқаро турнири старт олди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:51Суперлига. "Нефтчи" - Ўзбекистон чемпиони! 0 19:00Бокс. Тошкентда Жаҳон кубоги бошланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 17:52Махачевнинг жамоаси Исламни UFC камаридан маҳрум қилиш талабига жавоб берди 0

11 июн 12:04
Янгиликлар

Футбол

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўртасидаги мусобақада ғолиб номи маълум

Тошкент давлат юридик Университети спорт залида Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ўртасида мини-футбол турнири бошланганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Миллий олимпия қўмитаси ташаббуси билан ташкил қилинган турнирда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Бош Прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат Солиқ қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизмати, Адлия вазирлиги жамоалари совринли ўринлар учун кураш олиб боришди. Мусобақада аввалига гуруҳ босқич баҳслари ўтказилди. Ўз гуруҳларида дастлабки икки ўринни қўлга киритган жамоалар ҳал қилувчи босқичга йўл олдилар.

Кеча турнирда совриндорлар номи маълум бўлди. Учинчи ўринни Давлат хавфсизлик хизмати ходимларидан ташкил топган жамоа эгаллади. Ҳал қилувчи ўйинда эса Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлиги жамоалари тўқнаш келишди. Кескин курашларга бой кечган ўйинда Бош прокуратура ходимларидан тузилган жамоа 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва турнир ғолибига айланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг