UZ

Сўнгги янгиликлар

17:45Хамзат Чимаев: "Стрикленд билан 24 соат жанг қилишга тайёрман" 0 17:16ФИФА УЕФАни туҳматда айблади 0 16:49Рўзибоев ўз вазнида! UFC Paris турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 16:03Хамзат Чимаев UFC жангчиси билан кураш тушиш ниятида 0 15:30Octagon яна Ўзбекистонда турнир ташкил этади, бу сафар Тошкентда эмас 0 14:47Постекоглу Роналдунинг фаолиятини якунлашидан олдинги бош мақсадини айтди 0 14:16RAF Қозоғистондаги турнирини расман эълон қилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор! 0 13:45Нурсултон Рўзибоев жанг қиладиган UFC турнирининг тўлиқ карди ва бошланиш вақти 0 13:14Сонг Ядонг Петр Ян - Мераб Двалишвили жангига тахминини айтди 0 12:43ЖЧ-2026 ғолиби 31 ёшида термадаги фаолиятини якунлади 0 12:12Махачевнинг жамоаси чемпионлик камарини йил охиригача ҳимоя қилиш шартини маълум қилди 0 11:41"Ўзимни жуда яхши ҳис қилгандим". Чимаев — Стриклендга қарши жангини эслади 0 11:09US Open учинчи даврасига етиб келган Камилла Раҳимова 15 йиллик тарихни такрорлади 0 10:38Англия клублари 3,02 миллиард, Италия 1,1 миллиард долларга футболчиларни сотиб олди. Кучли бешликнинг қолган чемпионатларичи? 0 10:07Майкл Пейж: "UFC`даги сўнгги жангимда тарихий лаҳзани тақдим этмоқчиман" 0

15 фев 19:03
Янгиликлар

Футбол

Игнатий Нестеровдан допинг топилдими? ЎФА бу ҳақида баёнот берди

Бир қатор оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон миллий тера жамоаси дарвозабони Игнатий Нестеровдан Осиё Кубоги давомида олинган таҳлилларда тақиқланган модда топилгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси бу масала бўйича қуйидагиларни маълум қилади:

Ҳақиқатан ҳам, Осиё футбол конфедерацияси томонидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабони Игнатий Нестеровдан Осиё Кубоги доирасида олинган таҳлиллар натижасида унинг қонида таъқиқланган модда аниқлангани ҳақида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Нестеров айни пайтда тўп сураётган Саудия Арабистонининг "Уҳуд" клубига расмий хат юборилган.  Аммо мазкур хатда бу масала бўйича ҳозирда ОФК Тартиб-интизом қўмитаси иш олиб бораётгани, ҳали якуний қарор қабул қилинмагани, унгача эса бу маълумотни ошкор қилмай туриш сўралган. Табиийки, якуний қарор қабул қилингунга қадар Игнатий Нестеров ҳеч қайси жамоа таркибида майдонга туша олмаслиги ҳам хатда маълум қилинган.

Шунга қарамай, "Уҳуд" клуби ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида бу маълумотни оммага ошкор қилиб, Нестеров допинг қабул қилгани туфайли ОФК томонидан четлатилгани ҳақида хабар тарқатди.  Бу эса профессионал клуб мақомига тўғри келмайдиган ҳолатдир. 

Терма жамоа шифокорлари Игнатий Нестеров билан бу масалада суҳбатлашишганда, Нестеров Осиё Кубоги давомида терма жамоа шифокорларининг рухсатисиз ва уларни огоҳлантирмай вазн ташлашга ёрдам берувчи дори қабул қилгани маълум бўлди. ЎФА Игнатий Нестеровнинг бу хатти-ҳаракатини қоралайди, шу билан бирга футболчининг атайлаб тақиқланган моддаларни қабул қилиш мақсади бўлмаганини, бу дори таркибидаги баъзи моддалар тақиқаланганини билмаганини маълум қилади.

Вазн ташлаш бокс, кураш каби спорт турларида спортчига натижага эришиш учун ёрдам бериши мумкин, аммо футболда бу ҳолатнинг натижага эришишга умуман таъсири йўқ.  ОФК мана шу жиҳатларни ҳам ўрганиб чиқиб, Тартиб-интизом қўмитаси йиғилишидан сўнг якуний қарорни қабул қилади. Унгача эса барча оммавий ахборот востиларидан Игнатий Нестеров бўйича хабар ёзаётганда мана шу жиҳатларга эътибор қаратиш сўралади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг