15 май 09:29
Янгиликлар
Эшкак эшиш
Икки нафар слаломчимиз Осиё чемпионатида шоҳсупага кўтарилди
Шу кунларда Хитойнинг Сияси шаҳрида слаломда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Унда қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам шоҳсупадан жой олишмоқда.
Байдаркачилар ўртасидаги беллашувларда ҳамюртларимиз Жонибек Темиргалиев ҳамда Павел Ейгел муваффақиятли иштирок этиб, мос равишда кумуш ҳамда бронза медалларига эгалик қилишди. Мусобақа давом этмоқда.


Ҳавола :
Манба : olympic.uz
Фикрлар