UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

30 май 14:21
Янгиликлар

Теннис

Икки теннисчимиз M15 Tashkent 2 турнирнинг 1/2 финалига чиқди

Пойтахтимизда теннис бўйича M15 тоифасига кирувчи турнир давом этмоқда.

M15 Tashkent 2 турнирининг мукофот жамғармаси 15 000 АҚШ долларидан иборат бўлиб, унда бир неча нафар теннисчиларимиз ўз имкониятларини синаб кўришяпти. Улардан икки нафари ярим финалга етиб келди. 

Мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси Сергей Фомин роппа-роса 1 соат давом этган 1/4 финалда ATP рейтингида 1948-поғонада бораётган россиялик Антон Чеховни 6/2, 6/0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Фомин дунёнинг 453-ракеткаси бўлиб турибди.

Тўртинчи ракеткамиз Максим Шин эса рейтингда ўзидан салкам 200 поғона юқорида бораётган ҳиндистонлик Мадҳвин Каматни 6/2, 6/3 ҳисобида доғда қолдирди. Шин кеча 1/4 финалда ўзидан 400 поғона юқорида турган бошқа бир ҳинд теннисчиси Бхарат Кумарандан устун келганди - 6/3, 6/3.    

Афсуски, учинчи ракеткамиз Амир Милушев 1 соату 55 дақиқалик 1/4 финал баҳсида рейтингда ўзидан 436 ўрин тепада турган италиялик Лоренцо Лоруссога 3/6, 6/7(5) ҳисобида имкониятни бой берди. Милушев кеча 1/4 финалда рейтингда 655 поғона юқорида бораётган россиялик Аристарх Сафоновни 4/6, 6/2, 6/4 ҳисобида мағлуб эта олганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг