UZ

Сўнгги янгиликлар

19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0 13:15Octagon навбатдаги турнири Ўзбекистонда ўтказилишини анонс қилди 0 12:36IV Ёшлар Олимпиадаси. Бугун боксчиларимиз финал учун рингга кўтарилади. Жуфтликларнинг бирида ўзбек-қозоқ қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз 0

14 май 08:04
Янгиликлар

Бокс/ММА

Иноуэ — Накатани жанги Головкин — "Канело" жангини чипталар савдоси бўйича ортда қолдирди

Иккинчи енгил вазнда мутлақ жаҳон чемпионлиги учун японияликлар Наоя Иноуэ ва Дзюнто Накатани ўртасидаги жанг бокс тарихидаги энг кўп даромад келтирган 5 та жанг қаторига кирди.

Иноуэ ва Накатани 2 май куни Токиодаги Tokyo Dome аренаси 55 минг томошабин кўз ўнгида жанг қилишганди. Наоя "Монстр" ушбу жангда ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозониб, ўз камарларини муваффақиятли ҳимоя қилган эди. 

Эълон қилинган маълумотларга кўра, ушбу тадбирга чипталар сотувидан тушган даромад 32 миллион долларни ташкил этган. Бу эса Наоя Иноуэ - Дзюнто Накатани жанги ушбу кўрсаткич бўйича тўртинчи ўринни эгаллаб, Геннадий Головкин ва Сауль "Канело" Альварес ўртасидаги биринчи жангни бешинчи ўринга тушириб қўйди. 2017 йил ўтказилган Альварес - Головкин жанги ташкилотчиларга Лас-Вегас кассаларидан 27,1 миллион доллар даромад келтирган эди.

Биринчи учликни Флойд Мейвезер - Мэнни Пакьяо (2015 йил, 72,2 миллион доллар), Флойд Мейвезер - Конор Макгрегор (2017 йил, 55,4 миллион доллар) ва Теренс Кроуфорд - Сауль Альварес (2025 йил, 47,2 миллион доллар) жанглари ташкил этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг