UZ

Сўнгги янгиликлар

20:01Аспиналл янги жанг борасида музокара кетаётганини айтди 0 19:40"Севинч" - 14 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби! 0 19:25Петр Ян Дейвисон Фигейредога қарши! UFC Макао турнирининг барча натижалари битта саҳифада! 0 19:19Петр Ян ва Дейвисон Фигейредо жанги тўлиқ давом этди 0 18:32UFC Макао. Co main event жанги тўлиқ давом этди 0 17:56Муслим Салиховнинг UFC Макао турниридаги жанги биринчи раунддаёқ якунланди 0 17:25Богдан Гусковнинг собиқ рақиби Волкан Оздемир UFC Макаода жанг қилди 0 17:09Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти" 0 16:30Эдди Хирн катта жанг ваъда қилди 0 15:58Адесанья фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 15:21Билол Муҳаммад: "Ян Фигерейдуни осонлик билан мағлуб этади" 0 15:00"Реал" 11 ойдан бери "Бернабеу"да 15 млн. евро даромад келтириши кутилаётган бар-ресторанни очолмаяпти 0 14:38Париж-2024 чемпиони проф боксга ўтишини эълон қилди 0 14:15Ҳумоюн Султонов Калабурагида бош соврин учун кортга чиқади 0 13:54Prezident Kubogi. Бугун 3-турда ўзбек дербисига гувоҳ бўламиз 0

20 сен 14:14
Янгиликлар

Бокс/ММА, Бошқалар

Интервью. Ўзбек ММАчиси Нурсултон Рўзибоев қайта кўрилган натижа, промоушенлар ва бошқалар ҳақида

Нурсултон Рўзибоев. Бу спортчи ҳақида сўнги вақтларда жуда ҳам кўп гапирилмоқда.

Унинг Қирғизистондаги муваффақияти, ўзига хос жанглари мухлисларда катта қизиқиш уйғотаётгани ҳам сир эмас. Лекин унинг хаваскор спортдаги натижалари, шахсий ҳаёти, умуман айтганда фаолияти борасидаги маълумотлар барибир камроқ ёритилгандек назаримизда, биз ушбу масалада мукаммал тасаввурга эга бўлиш учун, спортчимиз билан боғланиб, Olamsport.com сайти учун махсус сухбат уюштирдик.

-Нурсултон умуман ўзингиз ҳақингиздаги маълумотлар мухлислар учун қизиқ эканлиги табиий...
-Қизиқ бўлса айтганим бўлсин. 1993 йил 17-ноябрда Андижон вилояти Шаҳрихон туманида таваллуд топганман. Оилада, 4 фарзандмиз. Акам, опам, укам ва камина. Укам иккаламиз спорт йўналишини танлаганмиз.


-Айнан бу йўналишни танлаганингизга нима ёки ким сабабчи бўлган?
-Ёшликдан қизиқишим кучли бўлган. Болаликда дўстларимиз билан уришиб, талашиб катта бўлганмиз. Қайсидир маънода, ушбу омиллар ҳам сабаб бўлган деб айта оламан. Қолаверса, хаваскор спортда айтарли натижаларга эриша олмаганимдан сўнг, проф йўналишида жиддий фаолият олиб боришни мақсад қилган эдим.


-Яккакураш спорт турларидан қай бири сизнинг кучли тарафингиз ҳисобланади?
-Энди, ёшлигимдан жанговар самбо, қўл жанги, универсал жанг билан шуғулланганман, хаваскор спортда ҳам ушбу йўналишларда иштирок этганман. Балки, кучли жиҳатларим айнан шу спорт турлари билан боғлиқ бўлса керак.


-Ушбу даражага етишишда албатта мураббийларингизни ўрни бор. Улар ҳақида тўхталиб ўтсангиз?
-Албатта, дастлаб 7-8 ёшимда каратэга қатнаганман. Ўшанда мураббийим Аҳмаджон ака эди ҳозир фамилиясини эслай олмадим. Биринчи мураббийим ушбу инсон бўлади. Кейин, Бекзод Жиянов билан машғулотлар олиб бордим. Хаваскор йўналишда у қадар катта натижа қайд эта олмаганимиздан сўнг, ўзининг устози Нодир ака Қодировнинг олдига олиб бордилар. Адашмасам олти йил аввал эди. Шундан буён Нодир ака билан биргамиз ва биргаликда профессионал йўналишида салмоқли натижаларни қайд этиб келаяпмиз. Шу ўринда устозларимга ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан!


-Умуман олганда ММА йўналишида неча маротаба жанг ўтказгансиз ва натижалар қандай?
- Аслида, 20 дан ортиқ жангда иштирок этдим. Лекин буларнинг бари, мазкур йўналишдаги рейтинг “Шердок” дан ўрин олмаган. Бу рейтинга кўра, 13-10-3 та жанг олиб борганлигим кўрсатилган.


-"Ахмат" промотурлик клуби билан шартномага эгасиз. Бунга қандай эришгансиз ва шартномадаги бандлар нимадан иборат?
-Барчага маълумки, устозим, промоутерим Нодир Қодиров мазкур промоушенни Осиё қитъаси президенти ҳисобланади. Ушбу инсоннинг ёрдами билан бу клуб билан шартнома имзолаганман. Бунда хеч қандай сир йўқ. Ўзига яраша гонарарларга эгаман. Шунчаки легионер сифатида ушбу клубда иштирок этаман. Баъзи, спортдан умуман хабари бўлмаган инсонлар фикр юритиб қоладию, сотилибди, Россия номидан уришар экан деб, ўшаларга айтар сўзим, мен ҳар доим ватаним шарафини ҳимоя қиламан! Бирор бир фикр юритишдан аввал, спорт ҳақида бироз маълумотга эга бўлишга ҳаракат қилсанглар яхши бўларди...


-Яна қандай промоушенлардан жиддий таклифлар бўлган ёки бўлмоқда?
-Юртимизда биринчилардан бўлиб, “Absolute Championship Berkut (ACB)”, “Fingt-Nignt” йўналишларида жанг қилганман. Жуда кўп таклифлар бўлган ва бўлмоқда ҳам. Кечагина “М-1  Challenge” йўналишидан таклиф бўлди. Лекин буни хали қабул қилганим йўқ. Қозоғистоннинг “Alash pride”,  “Jekma-jek” промоушенлари жиддий қизиқиш билдиради.


-Яқинда қайта текширувдан сўнг, сизга берилган ғалаба борасида батафсил маълумот берсангиз. Аслида нима бўлган эди?
-Fight Nights Global 73 турнирида рақибимни оғритиш услубида ушлаб туган эдим. Яна бироз ҳаракат қилганимда қўли синиб кетарди. Ҳакам вақтида тўхтатиб, ғалабани менга бериши керак эди. Лекин жангни келган жойидан давом эттириш кераклигини кўрсатди. Мазкур холат юзасидан мураббийим ва “Ахмат” промоушени мутассадиллари эътироз билдирганидан сўнг, жанг текширилиб, Валерий Зуев икки йилга ҳакамликдан четлатилди ва ғалаба қозонганимни эътироф этишди.



-Ҳозирги кунда қандай титулларга эгасиз?
-“Nomad MMA”, “WEF GLOBAL” йўналишлари бўйича жаҳон чемпиониман, Хаваскор йўналишда ММА иттифоқининг Осиё чемпиони ҳисобланаман.

-Вазн тоифангизда жанг олиб борадиган “UFC”, “Bellator” вакилларини кузатиб борасизми? Сизнинг имкониятингиз қай бирлари билан жанг олиб боришга  етади деб ўйлайсиз?
- Албатта кузатиб бораман. Бу мен учун жуда ҳам қизиқ холат. Чунки улар билан қачондир тўқнаш келишимга ишонаман. Ўзимга қолса, ҳаммаси билан жанг ўтказишга ақлим етади. Лекин мураббийим шошма “Ўзингни эр билсанг, ўзгани шер бил”, биз хали у даражага етганимиз йўқ деб огохлантириб туради.


-Сизнинг фикрингиз бўйича ММА да фаолият юритаётган ҳамюртларимиз салохияти ва кучли жихатлари бўйича 1, 2, 3 ўринга кимларни қўйган бўлардингиз?
-Афсуски, ҳозирги кунда ММА да жиддий ва салмоқли натижаларни қайд эта олаётганлар камчиликни ташкил қилмоқда. Лекин мамлакатимизда энг ёш спорт тури ҳисобланади. Ўйлайманки, бизни олдинда ёрқин келжак кутмоқда. Саволингизга келсак, 1-ўрин Мурод Хонтўраев, 2-ўрин Музаффар Ражапов ва Махмуд Муродов 3-ўринга “камина” Нурсултон Рўзибоев.

-Сиз билан тўқнаш келган энг жиддий ва мураккаб рақибингиз ким эди?
-Жоҳар Дураев деган рақибимни айтиб ўтган бўлардим. Аслида, у билан бўлган жангда бироз ўзимга ишониб, рақибни имкониятларини пастроқ бахолаган эканман. Якунда очколар ҳисобига мағлубиятга учрадим. Ўйлайманки, бундай хатога энди йўл қўймайман.

-Нурсултон “black” Рўзибоев деб эълон қилишади айнан “Black” номини ёхуд лақабини сизга ким берган?
-Энди биласизми, буни албатта устозларим Бекзод Жиянов ва Нодир Қодировлар беришган. Нодир акам доим таъкидлаб келадилар, ривоятларга кўра, инсониятнинг отаси Одам Ато ҳам қорачадан келган сен ҳам бу ном билан фахрлансанг бўлади дея. Бу номни олишимнинг келиб чиқиш тарихи шундан иборат.



-Юртимизда жанг ўтказиш борасида қандайдир ҳаракатлар бўлмоқдами?
-Бу жуда нозик масала, “Asian Fingt” бу борада дастлабки ҳаракатлар бўлди десак янглишмаган бўламиз. Аслида, бундай мусобақаларни ўтказиш  борасида устозим Нодир ака Қодиров катта тажрибага эга. Лекин қандайдир қаршиликлар юзага келаётгандек чамамда. Бундай режалар албатта бор!


-Айтайлик Фёдор Емеляненко, Андерсон Силва ва Жо Жонсни қай бир томонларини ўзингизда бўлишини хохлардингиз?
-Барча жиҳатларини ўзлаштирган бўлардим. Айниқса, Жо Жонсни кумирим деб биламан. У каби жангчи бўлиш орзуйим ҳисобланади.

-Самимий сухбат учун ташаккур!
-Рахмат. Olamsport.com сайтига ҳам омад!


Аҳмад Эшматов суҳбатлашди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг