UZ

Сўнгги янгиликлар

23:07Ар-Риёд-2025. Мусобақанинг бешинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтингидаги ўрнимиз қандай? 0 23:00Ислом бирдамлиги ўйинларининг бешинчи кунида бешта олтин қўлга киритилди! (Бугунги барча натижалар битта саҳифада) 0 21:54Маҳоратли сузувчимиз Элдорбек Усмонов ҳам Ислом бирдамлиги ўйинларида олтин медалга эга чиқди! 0 21:31Шарофиддин Амриддинов Ислом бирдамлиги ўйинларини бронза медали билан якунлади 0 21:04Риёд-2025: Сузувчи Илья Сибирцев олтин медални қўлга киритди! 0 18:50Риёд-2025: Турсуной Жабборова мусобақада 3 та бронза медалига эга чиқди 0 18:10Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин 0 17:49ATFC 26 мусобақаси Тошкентда ўтказилади 0 17:28Максим Шин Анталия турнири стартида рақибини "сезмади" 0 17:07Акбар Жўраев ортиқча қийинчиликсиз ғалаба қозонган Ислом бирдамлиги ўйинларининг оғир атлетика баҳсларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:46Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас" 0 16:25Акбар Жўраев 6 карра Ислом бирдамлиги ўйинлари чемпионига айланди! 0 16:04Таэквондочиларимизнинг Ислом бирдамлиги ўйинларида иштирок этувчи таркиби маълум 0 15:43"У мутлақо ҳақ эди". Дана Уайт Абдулманап Нурмагомедов ҳақида 0 15:22Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради 0

12 ноя 23:00
Янгиликлар

Оғир атлетика, Каратэ, Муайтай, Сув спорти турлари

Ислом бирдамлиги ўйинларининг бешинчи кунида бешта олтин қўлга киритилди! (Бугунги барча натижалар битта саҳифада)

VI Ислом бирдамлиги ўйинларининг бешинчи кунги беллашувлари ниҳоясига етди.

Мусобақада иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокига оид янгиликларни ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

Бугун ўзбекистонлик спортчилар турнир доирасида 5 та олтин ва 5 та бронза медалларини қўлга киритишди.

Бугунги ғолиб ва совриндорларимиз рўйхати билан танишинг: 

Олтин:

3 та: Акбар Жўраев (оғир атлетика, 110 кг)

Илья Сибирцев (сузиш, 400 м масофага эркин усулда)

Элдорбек Усмонов (сузиш, 100 м масофага баттерфляй усулида).

Бронза:

3 та: Турсуной Жабборова (оғир атлетика, +86 кг)

Шарофиддин Амриддинов (оғир атлетика, +110 кг)

Илья Сибирцев, Элдорбек Усмонов, Михаил Клешко, Муҳаммадсодиқ Мақсудов (сузиш, 4x100м эркин усулда).




— — — — —

22:52. Сузувчиларимиз — Илья Сибирцев, Элдорбек Усмонов, Михаил Клешко, Муҳаммадсодиқ Мақсудов 4x100м эркин усулда сузиш дастурининг ҳал қилувчи босқичида 3:23.82 сонияда маррага етиб келди. Бу орқали ҳамюртларимиз мусобақанинг бронза медалини қўлга киритишди!


22:41. Анастасия Зелинская, Маҳдия Мухторова, Паризод Абдукаримова ҳамда Осиёхон Реджеповадан иборат сузувчи қизларимиз 4x100м эркин усулда сузиш финалида чиқиш қилди. Афсуски, спортчиларимиз беллашувни якунига етказа олмади.


22:34. Сузувчи Искандар Садуллаев 50 м масофага брасс усулида сузиш финалида қатнашди. 0:28.74 сонияда маррага етиб келган вакилимиз 8 нафар спортчи орасида сўнгги натижа соҳиби бўлди.


21:53. Элдорбек Усмонов Ислом бирдамлиги ўйинларининг олтин медали соҳиби! У 100 м масофага баттерфляй усулда сузиш финалида 0:52.69 сония билан барча рақибларини ортда қолдирди ва олтин медалга эга чиқди!


21:32. Муай-тайчимиз Севара Дилмуродова (65 кг) ярим финалга йўл олди! Ҳамюртимиз чорак финал босқичида мисрлик Жумана Аҳмед билан 0:0 ҳисобида дуранг қайд этган бўлса-да, ҳакамлар Севаранинг қўлини баланд кўтаришди.


21:28. Шарофиддин Амриддинов силтаб кўтариш машқида 210 кг натижа билан тўртинчи бўлди. Унинг икки кураш якунига кўра қайд этган натижаси ҳам тўртинчи бўлди — 398 кг.


21:10. Паризод Абдукаримова 50 м масофага чалқанча усулда сузиш баҳсларининг ҳал қилувчи босқичида 8 нафар спортчи орасида олтинчи бўлди — 0:30.91


21:04. ОЛТИИИИН! Илья Сибирцев 400 м масофага эркин сузиш дастури финалида 3:50.01 сонияда маррага биринчи бўлиб етиб келди. Бу орқали у Ар-Риёд-2025 Ислом бирдамлиги ўйинлари ғолибига айланди!


20:42. Шарофиддин Амриддиновда бронза! +110 кг вазн тоифасидаги беллашувларда иштирок этаётган ҳамюртимиз даст кўтариш баҳсларида 188 кг тош кўтариб, учинчи бўлди.


20:40. Баҳора Хушвақтова аёллар ўртасидаги муай-тай баҳсларининг 60 кг вазн тоифаси чорак финалида эронлик Заҳра Акбарига 17:20 ҳисобида имкониятни бой берди.


20:21. Сузувчи Анастасия Зелинская 400 м масофага эркин усулда сузиш финалида стартга чиқди ва 4:43.28 сония натижа билан етти спортчи орасида сўнгги бўлди.


20:03. 67 кг вазнли каратэ устаси Абдулваҳоб Рашидов бронза медали учун кечган баҳсда БАА вакили Омар Чалтунга имкониятни бой бериб қўйди. Жанг тақдирини ҳакамлар қарори ҳал қилди.


18:32. Турсуной Жабборова ҳисобида яна иккита бронза! Юртдошимиз силтаб кўтариш дастурида 138 кг тош кўтарди. Икки кураш якунидаги 254 кг натижа ҳам Турсунойга медаль тақдим этди. 23 ёшли Жабборова Ар-Риёддаги VI Ислом бирдамлиги ўйинларини 3 та бронза медали билан ниҳоясига етказди.


17:43. Оғир атлетикадаги яна бир медалимиз! Бу сафар +86 кг вазндаги спортчимиз Турсуной Жабборова даст кўтариш машқида 116 кг натижа билан учинчи бўлди ва бронза медалини қўлга киритди.


16:29. Азиза Маъмурова муай-тай бўйича мусобақаларнинг 55 кг вазн тоифаси чорак финалида иорданиялик Дана Киланини 30:26 ҳисобида мағлуб этди ва ярим финал босқичи йўлланмасига эга чиқди.


16:09. НАВБАТДАГИ ОЛТИНЛАР! Акбар Жўраев силтаб кўтариш дастурини 227 кг билан якунлади ва бу дастурда ҳам тенгсиз эканини яна бир бор исботлаб қўйди. У икки кураш якуни бўйича ҳам (420 кг) Ислом бирдамлиги ўйинларининг олтин медалига эга чиқди. Шу тариқа, Акбар Ар-Риёддаги ўйинларни 3 та олтин медаль билан якулади!


Кечги дастурда каратэ бўйича терма жамоамиз аъзоси Абдулваҳоб Рашидов (67 кг) бронза медали учун жанг қилади. Унинг БАА вакили Омар Чалтунга қарши баҳси Тошкент вақти билан 19:40 дан сўнг бошланиши белгиланган.


15:35. Афсус! Каратэчимиз Қувончбек Муҳаммадиев (75 кг) чорак финал босқичида туркиялик Энес Булутга имкониятни бой берди — 1:5.


15:32. Муай-тай устаси Шоирахон Абдухолиқова (50 кг) Эрон терма жамоаси вакиласи Хассензадех Мирсадегхига қарши баҳсда 28:29 ҳисобида аламли мағлубиятга учради ва мусобақани чорак финал босқичида якунлади.


15:23. Каратэ беллашувлари давом этяпти. 75 кг вазн тоифасидаги спортчимиз Қувончбек Муҳаммадиев Мозамбик вакили Максимиано Самбо билан жанг қилиб, 8:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва чорак финал чиптасига эга чиқди.


15:02. Оғир атлетикачи Акбар Жўраевнинг даст кўтариш беллашувларидаги якуний натижаси 193 кг бўлди. У иккинчи ўриндаги рақиби, озарбайжонлик Дадаш Дадашбайлини 13 кгга ортда қолдирди.


14:58. Акбар Жўраев даст кўтариш беллашувларида ўзининг илк уринишидаёқ 183 кг тош кўтариб, рақибини 3 кг фарқ билан ортда қолдирган ҳолда олтин медални қўлга киритди!


14:14. Тажрибали муай-тайчимиз Ҳасан Саломов (60 кг) чорак финал доирасида озарбайжонлик Али Алиев билан тўқнаш келди. Беллашув 30:27 ҳисобида Алиев фойдасига якунланди.


14:07. 68 кг вазнли каратэчимиз Бону Эгамбердиева нимчорак финал босқичида иорданиялик Жуд Алдрусга 2:6 ҳисобида имкониятни бой берди.


13:28. Каратэ устаси Абдулваҳоб Рашидов (67 кг) ўтиш босқичининг илк даврасида суриялик Фаваз Бани Алмаржеҳни 11:3 ҳисобида мағлуб этди.


13:25. Сузувчиларимиз иштирокидаги ярим финаллар якунига етди. Натижалар қуйидагича:

Эркаклар, 200 м масофага чалқанча усулда сузиш саралаши:

10. Бунёд Бахтиёров (2:12.54) саралашдан ўта олмади;

Аёллар, 400 м масофага эркин усулда сузиш саралаши:

6. Анастасия Зелинская (4:40.29) финалга йўл олди;

Эркаклар, 400 м масофага эркин усулда сузиш саралаши:

1. Илья Сибирцев (3:59.91) энг яхши натижа билан финалга йўл олди;

Эркаклар, 400 м масофага эркин усулда сузиш саралаши:

12. Юрий Петровнин (4:09.51) саралашдан ўта олмади;

Эркаклар, 4x100м эркин усулда сузиш саралаши:

4. Ўзбекистон (Илья Сибирцев, Элдорбек Усмонов, Михаил Клешко, Муҳаммадсодиқ Мақсудов) (3:31.92) финал масаласини ҳал қилди.



13:21. Афсус. Абдулваҳоб Рашидов (каратэ, 67 кг) мусобақанинг нимчорак финал босқичи доирасида саудия арабистонилик Моҳаммед Алассири олдида ожиз қолди — 0:4. У энди ўтиш босқичида қатнашади.


13:16. 67 кг вазн тоифасидаги ўзбекистонлик каратэчи Абдулваҳоб Рашидов илк даврада Озарбайжон вакили Нуран Рзазаде билан баҳс олиб борди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, нимчорак финалга йўл олди.

   

— — — — —

Бугун мусобақада иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати:  

12:00. Каратэ (эркаклар, 67 кг, 1/16 финал босқичи). Абдулваҳоб Рашидов - Н.Рзазаде (Озорбайжон)

12:15 дан кейин. Сузиш (эркаклар, 200 м масофага чалқанча усулда сузиш саралаши). Бунёд Бахтиёров

12:20 дан кейин. Сузиш (аёллар, 400 м масофага эркин усулда сузиш саралаши). Анастасия Зелинская

12:35 дан кейин. Сузиш (эркаклар, 400 м масофага эркин усулда сузиш саралаши). Юрий Петровнин

12:35 дан кейин. Сузиш (эркаклар, 400 м масофага эркин усулда сузиш саралаши). Илья Сибирцев

12:55 дан кейин. Сузиш (эркаклар, 4x100м эркин усулда сузиш саралаши) Илья Сибирцев, Элдорбек Усмонов, Михаил Клешко, Муҳаммадсодиқ Мақсудов

13:00. Каратэ (аёллар, 68 кг, 1/8 финал босқичи). Бону Эгамбердиева - Ж.Алдрус (Иордания)

13:45. Муай-тай (эркаклар, 60 кг, чорак финал). Ҳасан Саломов - А.Алиев (Озарбайжон)

14:00. Оғир атлетика (эркаклар, 110 кг, финал). Акбар Жўраев

15:00. Муай-тай (аёллар, 50 кг, чорак финал). Шоирахон Абдухолиқова - Хассензадех Мирсадегхи (Эрон)

15:00. Каратэ (эркаклар, 75 кг, 1/8 финал босқичи). Қувончбек Муҳаммадиев - М.Самбо (Мозамбик)

16:30. Муай-тай (аёллар, 55 кг, чорак финал). Азиза Маъмурова - Д.Киланди (Иордания)

17:00. Оғир атлетика (аёллар, +86 кг, финал). Турсуной Жабборова

20:00. Оғир атлетика (эркаклар, +110 кг, финал). Шарофиддин Амриддинов

20:35 дан кейин. Сузиш (аёллар, 50 м масофага чалқанча усулда сузиш финали). Паризод Абдукаримова

20:45. Муай-тай (аёллар, 60 кг, чорак финал). Баҳора Хушвақтова - З.Акбари (Эрон) ёки А.Асилбек кизи (Қирғизистон)

21:00 дан кейин. Сузиш (эркаклар, 100 м масофага баттерфляй усулида сузиш финали). Элдорбек Усмонов

21:30 дан кейин. Сузиш (эркаклар, 50 м масофага брасс усулида сузиш финали). Искандар Садуллаев

21:35 дан кейин. Сузиш (аёллар, 4x100м эркин усулда сузиш саралаш ва финали). Анастасия Зелинская, Маҳдия Мухторова, Паризод Абдукаримова, Осиёхон Реджепова

22:00. Муай-тай (аёллар, 65 кг, чорак финал). Севара Дилмуродова - Ж.Элзалабани (Миср)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг